UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  4 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  6 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3

БАА собиқ устози: "Космин Олариунинг афзаллиги шундаки, у футболчиларни яхши билади, шунинг учун унинг қараши уларни экранлар орқали ёки масофадан кузатадиган бошқа ҳар қандай мураббийникидан фарқ қилади" Янгиликлар

БАА собиқ устози: "Космин Олариунинг афзаллиги шундаки, у футболчиларни яхши билади, шунинг учун унинг қараши уларни экранлар орқали ёки масофадан кузатадиган бошқа ҳар қандай мураббийникидан фарқ қилади"

БАА собиқ мураббийи доктор Абдуллоҳ Мисфер миллий терма жамоа бош мураббийи, руминиялик Космин Олариунинг 2026 йилги ЖЧ саралаши 3-босқичи "А" гуруҳи 9-тур ўйинининг мураккаблигига қарамай, ўзбекистонлик ҳамкасби устидан ғалаба қозониш учун зарур восита ва имкониятларга эга эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, у жамоанинг биринчи ўйинда (0:1) мағлубиятига сабаб бўлган мудофаадаги камчиликларни бартараф этиш муҳимлигини алоҳида қайд этди.

Мисфер "Emirates Today" нашрига шундай деди: 

"Жамоанинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш имконияти ва миллий терма жамоа ўйинчиларининг имкониятлари қўлдан бой берилмаслиги керак, чунки жамоанинг Ўзбекистон ва Қирғизистонни енгишдан бошқа чораси йўқ. Шунингдек, Қатар терма жамоаси саралашнинг сўнгги босқичида Ўзбекистонни мағлуб этишини кутиш керак, бу эса (оқ либослилар — таҳр.) мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишини таъминлайди.

Космин томонидан танланган футболчилар ҳозирда энг яхши тайёргарликка эга. БАА ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги мувозанатни сақлаган ҳолда ўйнаши лозим.

Ўзбекистонга қарши тўп тепиш мураккаб, аммо жамоа ўзини кўрсатиши мумкин, чунки унда янги рўйхатга киритилган ўзига хос хусусиятларга эга ўйинчилар бор. Уларнинг барчаси кучли бўлиб, бу ўйинчилар ўртасида рақобат муҳитини яратади. 

Косминнинг афзаллиги шундаки, у футболчиларни яхши билади, шунинг учун унинг қараши уларни экранлар орқали ёки масофадан кузатадиган бошқа ҳар қандай мураббийникидан фарқ қилади".

Эслатиб ўтамиз, БАА — Ўзбекистон беллашуви 5 июнь куни 21:00 да бошланади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика