UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди Янгиликлар

Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди

Бир неча кундан сўнг, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аёллар футзали бўйича Марказий Осиё футбол ассоциациялари — CAFA турнири старт олади.

Унда Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон аёллар футзал терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Ушбу мусобақага қуръа ташланди ва Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги терма жамоамиз турнирни Эронга қарши ўйин билан бошлайдиган бўлди.

Қуръа натижаларига кўра, ҳамюртларимиз учрашувлари тақвими қуйидагича кўриниш олди:

9 февраль, якшанба
Туркманистон - Қирғиз Республикаси
Ўзбекистон – Эрон

10 февраль, душанба
Туркманистон – Ўзбекистон
Қирғиз Республикаси - Тожикистон

12 февраль, чоршанба
Эрон - Қирғиз Республикаси
Тожикистон - Туркманистон

14 февраль, жума
Эрон - Туркманистон
Ўзбекистон – Тожикистон

16 февраль, якшанба
Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон
Тожикистон - Эрон

Тўртинчи маротаба ташкил этилаётган мазкур мусобақага 2022, 2024-йиллари Тожикистон, 2023-йилда эса Ўзбекистон мезбонлик қилган. Эрон барча мавсумларнинг ғолиби ҳисобланса,, ҳамюртларимиз учаласида ҳам кумуш медалларни қўлга киритишган. Қирғиз Республикаси вакиллари икки маротаба, тожикистонликлар эса бир марта бронза медали билан тақдирланган.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика