UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  3 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  7 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  8 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак" Янгиликлар

Австралия термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Сурия ва Австралия ўртасидаги учрашувдан сўнг австралияликлар бош мураббийи Грэм Арнольд ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Жэксон Ирвин матбуот анжуманида қатнашишди.

- Жаноб мураббий, Сурияга қарши ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Сурия жуда кучли жамоалиги аниқ эди. Рақибни жуда кўп мухлислар қўллаб-қувватлади. Иккинчи ғалабадан мамнунман. Осон бўлмади. Лекин иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозондик. Дарвозамиз ҳам дахлсиз қолди.

"Жуда қийин ўйин. Гол уриш ўта қийин бўлди. Иккита ўйинда иккита ғалаба биз учун жуда яхши натижа ҳисобаланади. Бирорта гол ўтказиб юбормадик. Мусобақа жуда яхши бошланди", – деди Жэксон Ирвин.

- Жаноб Грэм, Ирвиннинг бугунги ўйини ҳақида қанақа фикр билдирасиз? У қаторасига иккинчи марта учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди...

- Ярим ҳимоячи бўлишига қарамай, Ирвинда гол уриш қобилияти бор. Биз учун муҳим бўлган голларни айнан у урмоқда. Таркибимиздаги жуда кўп ўйинчилар биринчи марта Яқин шарқда ўйнашмоқда. Ирвин ҳозирги Австралиянинг муҳим бўлаги.

- Жаноб мураббий, жамоангиз фақатгина битта аниқ зарба берди. Шу ҳақда фикрингиз...

- Сурия 10 та футболчи бўлиб ҳимояланяпти. Бундай жамоага гол уриш қийин. Реаллик шу. Ҳимоявий жамоага гол уриш осон эмас. Муҳими, биз гол ўтказмадик. 

- Жэксон, бугун яна гол урдинг. Сурияга қарши ўйин қанчалик қийин бўлди?

- Биз бу турнирда ҳар хил рақибларга қарши ўйнамоқдамиз. Ҳиндистон умуман бошқа услубда футбол ўйнади. Сурия эса бутунлай бошқача жамоа. Ўйинда устунликка эришгандик, охирида ғалаба қозонишни уддаладик.

- Аллақачон кейинги босқич масаласини ҳал қилдингиз. Ўзбекистон билан бўладиган ўйин Австралия учун аҳамиятга эгами? Ўзбекистон термаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Албатта, Ўзбекистон билан ўйин биз учун жуда ҳам муҳим. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз керак. Шунда кейинги рақиблар ўз ўзидан осонроқ бўлади. Мақсадимиз – чемпионлик. Биринчи ўринни эгалласак, бу мақсадга енгилроқ етиб боришимиз мумкин бўлади.

- Дарвозага биргина аниқ зарба бердингиз ва гол урдингиз. Сурия жамоаси сизни ҳайрон қолдира олдими?

- Ҳар сафар Сурияга қарши ўйнасак, қийналамиз. Яхши маънода Сурия бизни хайрон қолдирмади, чунки гол уриш жуда қийин бўлишини билардик. Уч очко энг муҳими. Омадимиз келиб қолди, демаган бўлардим. Ўйин картинасини айнан биз назорат қилдик. 

Жалолхон Иноғомхўжаев

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика