UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  45 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Нефтчи" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинга киришиб кетишда қийинчликларга дуч келдик. Тезкор гол ва стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида, бизга нисбатан қўполлик бормиди, ҳакам бунга эътибор қаратмади. Умуман олганда, "Нефтчи" бугун яхшироқдек кўринди. Даражалар ўртасидаги фарқ сезилиб қолди. Ҳаракат қилдик, кучимиз етмади.

- Иккинчи бўлимда дарвозабон алмаштирилди. "Нефтчи"нинг иккинчи голида жамоангиз посбонини қанчалик айблаган бўлардингиз?

- Бурчакдан гол уришади, сизнинг дарвозабонингиз учун бу қийин бўлмаслиги керак. Биринчи голда ҳам дарвозабонда ишончсизлик сезилди. Биз шу боис дарвозабонни алмаштирдик. 

- Биринчи ва иккинчи гол жамоа руҳиятига таъсир қилди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Буни футболда тезкор гол дейишади. Биз "Андижон"да ҳам биринчи бўлиб гол ўтказгандик. Қўпол хато бўлди, таркибда ротацияларни амалга ошираяпмиз. Бизга ҳимояда ҳам етакчи етишмади.

- “Андижон"даги ўйин даражасини бугун "Машъал"да кўрмадик. Бу жисмоний тайёргарлик сабабми?

- Йўқ, буни жисмоний ҳолат демаган бўлардим. Биз ҳаракат қилдик, йигитлар борларини беришди. Бироқ, футболда даражанинг ўрни ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика