UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  0 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  2 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Осон ўйин ўтказмадик. Йигитлар охиригача яхши ҳаракат қилишди. "Бухоро" Про лигада энг кучли жамоалардан бири. Бугун йигитлар ирода кўрсатишди.

- Легионерлар аксарият ўйинларда захирадан қўшилишаяпти. Бунга сабаб нима?

- Жамоавий боғлиқлик ва футболчиларнинг ўзаро бир-бирларини тушунишларида бажаришимиз лозим бўлган ишлар бор. Легионерлар билан тил масаласида ҳам кичик муаммолар учраб турибди.

- Ҳумоюн Муртозаевга кўрсатилган қизил карточка ҳақида фикрингиз?

- Ҳумоюн шеригини ёнини оламан деб шундай ҳолга тушиб қолди. Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз. Бу вазиятда Муртозаев ўзини босиши керак эди.

- Сизнингча, ушбу мавсумда "Бухоро" кучлими ёки "Машъал"ми?

- Таркиб жиҳатдан "Бухоро" кучли. Лекин "Машъал"ни кучсиз деб айтмаган бўлардим. Ҳозир бизда ҳар қандай рақибга етарлича рақобат туғдира оладиган таркиб бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика