UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  12 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  7 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  9 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  5

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари Янгиликлар

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари

Championat.asia сайти Про лига 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" бу турда ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилди. Қашқадарё дербисида Асрор Алиқулов шогирдларининг қўли баланд келди. Шу куни ғузорликлар ҳам мезбонлар дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Лекин уларнинг голга айланишига "Машъал" посбони Умиджон Ҳамроев йўл қўймади ва бир нечта сейвларни амалга оширди. Маълумот учун, "Машъал" жорий мавсумда ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборгани йўқ. 


 "Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Иззатилла Қутибоев ("Арал")

2004 йилда туғилган Иззатилла Қутибоев бу йил "Арал" сафида ўзининг чаққон ҳаракатлари, индивидуал сифатлари билан ажралиб турибди. Футболчини "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда ҳеч ким тўхтата олгани йўқ. У рақиб дарвозасини ишғол қилишдан ташқари жамоадошларининг 2 та голига ассистентлик ҳам қилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" Фарғонада турнир жадвали пешқадами "Хоразм"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда Муҳсин Низомиддинов шогирдлари йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабани тантана қилди. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика