UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2

Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди Янгиликлар

Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди

Бироз аввал Осиё Элит Чемпионлар Лигасидаги юришини давом эттираётган "Пахтакор" клуби Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига етиб келди.

Қирол Холид халқаро аэропортида Тошкент клуби делегациясини Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ходимлари томонидан кутиб олинди. Шундан сўнг "Пахтакор" "Ал Ҳилол" томонидан ажратилган автобусда "Movenpick" меҳмонхонасига йўл олди. Дарвоқе, "Пахтакор" жойлашган меҳмонхонадан Саудияга ташрифи чоғида Мадриднинг "Реал" клуби ҳам  "бошпана" сифатида фойдаланган экан. 


Таъкидлаш жоиз, "Пахтакор" клуби раҳбарияти томонидан ташкил этилган махсус чартер рейсда "шерлар"ни муҳим ўйинда қўллаб-қувватлаш учун 150 киши етиб келди. Улар орасида 10 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бор. Жамоа билан бирга келган 120 нафарга яқин "Пахтакор" мухлислар клуби аъзоларидан ташқари Саудия заминида таҳсил олаётган, ишлаётган ҳамюртларимиз ҳам эртанги учрашувда футболчиларни ёлғизлатиб қўйишмайди. 


Маълумот учун, бугун Саудия вақти билан соат 21:30 (Тошкентда 23:30)да ҳар икки клуб иштирокида расмий машғулот, унинг кетидан бош мураббий ва бир нафардан футболчилар иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Катта эҳтимол билан "Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейруга жамоа ярим ҳимоячиси Жонатан Лукка ҳамроҳлик қилади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика