UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  2 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  5 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Анвар Ғофуров: "Бугунги ўйин яхши дарс бўлди" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Бугунги ўйин яхши дарс бўлди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биздаги режалар бошқача эди. Ўйин бошида қовушмади, вазиятлар ўхшамади. Бизда кўпроқ ёш футболчилар ўйнамоқда. Бугунги ўйин яхши дарс бўлди деб ўйлайман. Тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда яхши ҳаракат қиламиз. Биз шу йўналишни танлаганмиз. Мақсадимиз кейинги ўйинларда ғалабаларга эришиб, юқори ўринлар учун курашиш.

- Ўйинга танлаган режангизни очиқлай оласизми?

- Тўп назорати, вазиятлардан унумли фойдаланиш.

- Жамоа кетма-кет иккита турдан буён яхши ўйин кўрсатмоқда. Бугун ҳам кучли рақибга қарши 10 киши бўлиб ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Олдиндаги мақсадлар ҳақида айтиб ўтсангиз.

- Ҳар бир футболчига ўсиши учун ёрдам бериш. Ёш футболчиларни юқори даражага олиб чиқиш. "Бунёдкор" шу режа асосида юқори ўринлар учун ҳаракат қилади.

- Захирадан тушиб захирага олинган Фарҳод Ўткировнинг ҳолати қандай?

- Албатта, бундай ҳолат футболчига ёқмайди. Ўзи учун ҳам дарс бўлди, келгуси ўйинларга бошқача тайёргарлик кўради. Аслида у юқори савиядаги футболчи. Биз ҳозир футболчиларни юқорироқ даражага кўтаришимиз керак. Бундан жамоа фақат ютади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика