UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  1 18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  2 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди" Янгиликлар

Андрия Филипович: "Гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг Суперлигада қолиши муҳим эди"

"Бунёдкор" иккинчи даврада таркибга бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.

Улардан бири Андрия Филипович ўзидан яхши таассурот қолдирди. 13 та ўйинда 5+4 кўрсаткичини қайд этди ва жамоани лигада сақлаб қолишига муносиб ҳисса қўшди. "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг футболчи қисқача фикрларини билдирди.

"Ўзбекистондаги илк мавсумимни ўтказдим. Айниқса охирги 4 ойни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Ҳаттоки, статистика ҳам буни айтиб турибди. "Бунёдкор"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетдик. "Пахтакор" билан қийин ўйин бўлди. Тўғри, натижа барчасини гапиради. Аммо майдонда қандай қаршиликка дуч келганимизни яхши биламиз. Рақиб сафида техник йигитлар жамланганди. Биз мураббийимиз нима истаётганини бажардик. Охирги ўйинни ғалаба билан якунладик. Бундан барча хурсанд деб ўйлайман. Мослашишга ҳеч қандай вақт кетмади. Мен ўз сифатларимни биламан. Гол уришим ва жамоага ёрдам беришим лозим эди. Мен учун гол ёки ассистларим эмас, "Бунёдкор"нинг ўрнини сақлаб қолиши муҳим ҳисобланарди.

Ҳозир уйга қайтиб дам оламан. Олдинда нима бўлишини кўрамиз. "Бунёдкор" Суперлигада қолиши ва кейинги мавсумда чемпионлик учун курашиши кераклигини тушуниб тургандик. Вазифа бажарилди",- дейди Андрия Филипович.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика