UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  4 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  4 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Аморим МЮ футболчиларининг камалак ранг курткаларни кийишдан бош тортгани ҳақида гапирди Янгиликлар

Аморим МЮ футболчиларининг камалак ранг курткаларни кийишдан бош тортгани ҳақида гапирди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим МЮ футболчиларининг камалак рангли курткаларни кийишдан бош тортишгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўтган ҳафта Премьер лигада акция бўлиб ўтди. Унга кўра, жамоа сардорлари майдонга камалак рангли боғичда тушиб келишлари керак эди.

"Манчестер Юнайтед" футболчилари 1 декабрь куни бўлиб ўтган "Эвертон"га қарши беллашув (4:0)га "Adidas" компанияси томонидан тақдим этилган камалак ранг курткаларда тушиб келишлари зарур эди.

Бироқ манкунианликларнинг марокашлик ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи мусулмон ва диндор эканлигини айтиб ушбу курткани кийишдан бош тортади. МЮнинг қолган футболчилари Нуссаир улардан ажралиб қолиб омма эътиборига тушмаслиги учун уни қўллаб-қувватлашди ҳамда улар ҳам курткаларни кийишмади.

"Бу жамоанинг қарори, шундай бўлиши керак.

Учта нарса борки, уларни доим ҳисобга олиш даркор. Биринчидан, клуб қадриятлари. Бу клуб нимага ишониши ва нимани ҳимоя қилишига шубҳа йўқ. Ундан кейин ҳурмат қилиниши зарур бўлган дин. Бизнинг қадриятларимиз - бошқа одамларнинг фикрларини ҳурмат қилишдир.

Ва учинчиси - жамоавий нарсалардир. "Нуссаирни ёлғиз қолдирмаймиз, биз бир жамоамиз." Аксарият ўйинчилар бир нарсага ишонишади, Лекин улар бошқа йигитни кўришди ва шундай дейишди: "Келинг, бирлашамиз".

Биз бу уч нарсани доим ҳурмат қилишимиз зарур. Буни яхши уддаладик деб ўйлайман. Биз ҳаммани ҳурмат қилишимиз керак, шунингдек, биз Нуссаирнинг дини ва маданиятини ҳам ҳурмат қилишимиз зарур", - деди "Манчестер Юнайтед" устози Аморим.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика