UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Али Абдураҳмонов: "Бош мураббийимиз тақдим этган имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Али Абдураҳмонов: "Бош мураббийимиз тақдим этган имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан"

ОКМК жамоаси аъзоси Али Абдураҳмонов Суперлиганинг-2025 дастлабки баҳси ОКМК - "Бухоро" (2:1) ўйини ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Жамоалар ҳали тайёр эмас ва шу сабабли қийин баҳс бўлди. Жамоалар яхши ҳолатга келиб олиш учун бир муддат вақт керак бўлади. Муҳими, ғалаба қозондик ва дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

- Сўнгги дақиқаларда ғалаба голини киритдингиз. Дастлабки баҳсдан ҳиссиётларингиз қандай?

- Жуда ёқимли ҳолат. Бош мураббийимиз Миржалол Қосимов футболдаги ҳиссиётларини пул билан ҳам сотиб олиб бўлмайди деб айтиб келадилар. Бугун шундай ҳолат бўлди.

- ОКМК жамоасининг янги мавсумдаги мақсадлари қандай?

- Янги мавсумга тайёргарлик жараёни жуда ажойиб кечди. Дастлаб БААда кейин эса Туркияда йиғин ўтказдик. Кўп баҳсларда иштирок этдик. Жамоа анча ёшарди, энди ёшларга янада кўпроқ имконият берилади. Бундан жуда ҳам хурсандман. ОКМК жамоаси ёш футболчиларнинг ривожланиши учун интилмоқда ва барча имкониятларни тақдим этмоқда. Таркибимиз кучайди деб айта оламан. Биз легионерлар ва ёш футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик. Чемпионат баҳсларида ўз олдимизга юқори мақсадларни қўйганмиз.

- Ўйин сўнгида 10-15 дақиқага майдонга тушдингиз ва ғалаба голини киритдингиз. Янги мавсумда ўз олдингизга нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Қанча кўп гол урсам, шунча яхши. Бош мураббийимиз қанча имконият беради билмадим, аммо имкониятдан максимал даражада фойдаланиш ва жамоамга фойда келтиришни мақсад қилганман. Насиб қилганича гол урамиз.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика