UZ

Сўнгги янгиликлар

12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   2 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  7 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  22 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21

Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Тезкор гол режамизни ўзгартириб юборди. Халқаро майдон ҳақида ўйлашга ҳали эрта"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.


"Ютқаздик. Нимадир дейиш қийин. Ёмон ўйнадик, биринчи голни кераксиз жойда ўтказиб юбордик. Ўзимиз яратган вазиятларда диққат, аниқлик етишмади. "Пахтакор" билан очиқ ўйин қандай бўлишини кўрдик. Рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди. Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди", - дейди Александр Хомяков.

- "Андижон" кўпгина учрашувларда иккинчи рақам бўлиб ўйнайди. Бугун эса жамоангиз анча ҳужумкор футбол намойиш этди? Бунга сабаб нима?

- Рақибнинг тезкор голи бизни бундай қилишга мажбур қилди. Ўйинга иккита режа тайёрлагандик, учта марказий ҳимоячи билан ва иккита марказий ҳимоячи билан. Режамиз майдон марказида яхшироқ ҳаракатланиш ва кўпроқ тўпни олиб қўйишдан иборат эди. "Пахтакор"нинг кучсиз томонларидан келиб чиқиб, бундай қарорга келгандик. Очиқ футбол ва натижа учун футбол ўйнаш умуман бошқа нарсалар. Ўз вазиятларимиздан фойдаланганимизда барчаси яхши бўларди. "Пахтакор"га қарши очиқ ўйин таклиф қилиш қийин. Сўнгги вақтларда тўпга яхши эгалик қила оляпсиз, аммо бугун тўпни рақибга бериб қўйиш ва зичроқ ҳимояланиш тўғрироқ бўлар эди. Кераксиз жойда гол ўтказиб юбордик ва барчаси ўзгариб кетди. Балки, ўзгаришларда хато қилгандирман.

- Жамоа иккинчи таймга кучсизроқ бўлиб майдонга тушгандек кўринди...

- Муаммо ўзгармаяпти. Биз кўп вазиятларда оддий вазиятларда тўпни юқотаяпмиз. Тўпга эгалик қилишимиз биланоқ дарров ҳужумга ўтишни бошлаймиз. Бу нотўғри, ўйинни бошқаришни билиш керак. Керакли паллада ҳужумга зўр бериш, айрим бир вазиятларда тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туриш. Биз шошяпмиз. Жамоа тўпни олиб қўйиш учун ҳам кўп куч сарфламоқда. Биз бугун рақибга кўп босим қилдик, аммо "Пахтакор" футболчиларни бизнинг прессингимиздан осонлик билан чиқиб кетишди. Жамоам ёмонроқ ўйнади демайман, лекин айрим бир вазиятларда сустроқ ўйнадик.

- Кубок финалидан сўнг ўйинчиларда футбол ўйнаш учун иштиёқ қолмадими? Футболчиларда мотивация қолмагандек?

- Қандай қилиб йигитларда мотивация бўлмаслиги мумкин, мусобақа жадвалига бир назар ташланг. Катта эҳтимол, бу чарчоқ аломатлари. Мотивация йўқ эмас.

- “Андижон” жамоаси кейинги мавсум ОЧЛ-2 мусобақасида иштирок этадиган бўлди. Жамоа халқаро майдон баҳсларига қанчалик тайёр деб ўйлайсиз? Таркиб, шароитлар ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, албатта.

- Олдинда ҳали 4 та учрашувимиз бор. Келинг, шу ўйинлар ҳақида бош қотирайлик. Мавсум тугаганидан кейин эса барчасини ўйлаб кўрамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика