UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бу ўйин натижасини жанговор дуранг деб ҳисоблайман"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Қўқон-1912" - "Андижон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор барчани Суперлиганинг очилиши билан табриклайман. Томошабоп ўйин бўлди. Ҳар икки жамоада ғалаба учун етарлича имкониятлар юзага келганди. Тушунаман, илк турда ҳаяжонлар бўлади. Вазиятлардан фойдалана олмаган ҳолатларимиз ўйин давомида кўзга ташланди. Жамоалар ғалаба учун курашди. Таъкидлаш жоиз, мен бу учрашувни жанговор дуранг деб айтган бўлардим.

- Про-лигадан эндигина қўшилган жамоа майдонидаги дуранг натижага қандай изох берган бўлардингиз?

- "Қўқон-1912" ўз майдонида ўйнайди. Барча жамоалар очилиш учрашувида ғалабани истайди. Бизга осон бўлгани йўқ, ҳозир ҳамма футбол ўйнашни билади. Ҳаракат қилдик, бироқ чемпионатнинг илк ўйинида турлича ҳолатлар жамоа борини кўрсатиб бера олишига таъсирини кўрсатади.

- Биринчи бўлимда жамоангиз ёрқинроқ ўйнаётган эди. Иккинчи бўлимда ўйин бир оз сустлашиб қолди ...

- Ҳа, албатта бугун чемпионатнинг биринчи ўйини бўлгани сабаб турли камчиликлар кўзга ташланди. Хотиржамроқ ўйнашга интилдик. Иккинчи бўлимда янги кучлар қўшилди, бироқ барибир ҳаммада ҳаяжон кузатилди. Танаффусдан сўнг дастлабки дақиқаларни ҳимояда ўтказишга мажбур бўлдик. Кейинроқ гол уриш учун имкониятларимиз бўлди. Вазиятларни самарали якунлашда хатоларимиз кўзга ташланди.


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика