Александр Гейнрих: "Ҳакамлар тўсиқ бўлмаса, мағлуб бўлмаймиз. Бошқа гап қолмади. Вақти келди"
04 июн 17:13
Янгиликлар


Александр Гейнрих: "Ҳакамлар тўсиқ бўлмаса, мағлуб бўлмаймиз. Бошқа гап қолмади. Вақти келди"
Тарих ва футболимиз тарихида бурилиш ясаши кутилаётган баҳсга ҳаммада турлича фикрлар уйғонмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Александр Гейнрих БААга қарши ҳал қилувчи беллашув арафасида фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, агар ҳакамлар томонидан адолатсиз қарорлар бўлмаса, терма жамоамиз ютқазмайди.
"Агар ҳакамлар томонидан адолатсиз қарорлар бўлмаса, биз мағлубиятга учрамаймиз. Лекин натижа қандай бўлишидан қатъи назар, ўз уйимизда, ўз халқимиз олдида, шунча йиллик интизор бўлиб кутган мухлисларимизга муносиб ўйин тақдим этишимиз шарт. Бошқа гап қолмади. Вақти келди" — деди Гейнрих.
Маълумот учун БААга қарши баҳс Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар