UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"

Кеча футзал бўйича Олий лига баҳслари расман якунига етди.

Унда БМБ чемпионликка эришган бўлса, "Оил Стар" иккинчи, ОКМК эса учинчи ўринни банд этди. 

БМБ ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Акбар Усмонов мавсум давомида 42 та гол уриб, чемпионат тўпурарига айланди. "Динамо"га қарши якуний тур учрашувидан сўнг (8:2) ҳужумчи билан қисқа интервью уюштирдик. 

- Мавсум якунлари бўйича фикрларингиз қанақа?

- Мавсум биз хоҳлагандек, чемпионлигимиз билан якун топди. Бунинг учун Яратганга шукур деймиз. БМБ билан жуда ҳам ажойиб мавсум ўтказдик. Жамоамиз билан чемпионликни муносиб ҳимоя қила олдик деб ўйлайман. БМБдаги йигитларга раҳмат айтиб қоламан.

- Бугунги учрашувдаги голингизни трибунада ўтирган онажонингизга бағишладингиз (Усмонов голларидан бирини ургач, трибунага чиқиб кетди ва бунинг учун сариқ карточка ҳам олди – таҳр.). Буни олдиндан режалаштирганмидингиз?

- Барчамизни бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс. Ҳар бир голимиз ортида ота-оналаримиз меҳнати ётибди. Шунинг учун голларни онамга бағишлайман.

- Акбар ака, орада сиз оғир дамларни бошдан кечирдингиз ва сизда пасайиш кузатилди. Ўша пайтда ўзингизда қандай куч топдингиз? Қандай қилиб яна юқори даражага чиқа олдингиз?

- Бу ҳаётда ҳамма нарса бўлар экан-да. Муҳими, йиқилдингми, тура олишни билиш керак экан. Барчамиз йигит кишимиз. Йигит киши айнан шундай ҳолатларда ўзини қўлга ола билиши ва йўлда давом этиши жуда ҳам муҳим. Асосийси, меҳнат қилишдан тўхтамаслигимиз керак.

- Олдинда терма жамоамизни муҳим ўйинлар кутиб турибди. Айниқса, "Ҳумо Арена"дек жойда умуман бошқача атмосфера юзага келади. Мухлислар Ўзбекистон ўзида қабул қилаётган ЖЧда терма жамоамиздан нималарни кутса бўлади?

- Мухлисларимиз биздан максимал даражадаги натижаларни кутишади. Биз ҳам шунга мос равишда боримизни бериб, юқори натижаларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика