UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири! Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!

Сал олдин "Манчестер Сити"нинг Англия Кубоги доирасидаги "Лейтон Ориент"га қарши учрашуви якунига етди.

Унда "шаҳарликлар" меҳмонда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ўйиннинг 46-дақиқасида Витор Рейс ўрнига майдонга туширди. Қувонарлиси, "Сити"нинг биринчи голи айнан Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобига ёзилди – 56-дақиқада Рико Льюиснинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай Ҳусановга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. 79-дақиқага келиб эса жамоа сардори Кевин Де Брюйне катта саҳнага чиқиб, ғалабани таъминлади.

Шу тариқа Ҳусанов АПЛда гол урган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди ва жамоа таркибидаги иккинчи ўйинида ҳам ғалабани тантана қилди. FlashScore портали уни Нико О'Райли ва Кевин Де Брюйне билан бир қаторда эътироф этиб, 7,9 балл берди. SofaScore портали эса ҳимоячига 7,8 балл қўйиб, "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиларидан бири деб топди.

Англия Кубоги

4-босқич

Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2 

«Брисбен Роуд»

Голлар: 1:0 – 16, автогол Ортега, 1:1 – 56 Ҳусанов, 1:2 – 79 Де Брюйне.

Лейтон Ориент – Кили, Карри, Хэпп, Симпсон, Джеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Джайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.

Манчестер Сити – Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (Де Брюйне, 72), Льюис, Гюндоган, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.

Огоҳлантиришлар: Макати (42), Купер (77), Обиеро (88).

Эслатиб ўтамиз, "кўклар"нинг навбатдаги ўйини 11 февраль куни "Реал"га қарши кечади. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика