UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  1 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  4 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  35 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман" Янгиликлар

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия — Тожикистон (3:2) учрашувидан сўнг португалияликлар ўйинчиси Зики микст-зонада сайтимизга интервью берди.

- Тожикистонга қарши ўйин ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўйлашимча, жуда қийин рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Учрашувдан аввал Тожикистоннинг фақат ғалаба қозониш истагида майдонга тушишини билардик. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солдик.

- Рақиб жамоанинг деярли барча футзалчисини алдаб ўтиб, чиройли гол урдингиз. Бу қандай содир бўлди?

- Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Жамоангиз ўйинда ғалаба қозониш учун катта мотивацияга эга бўлганда, индивидуал хусусиятлар ўз-ўзидан пайдо бўлади ва чиройли голлар урилади. Мен урган гол ҳам шу тариқа юзага келди.

- Турнирда қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Мен яққол фаворитни кўрмаяпман, барча жамоа ғалаба қозониш илинжида майдонга тушмоқда.

- Турнир ташкилотчилиги ва Ўзбекистон ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўзбекистон жуда гўзал мамлакат, бу ернинг маданияти билан танишиб, таомларидан баҳраманд бўлаётганимдан завқ оляпман. Умуман олганда, бу ерга ташриф буюрганимдан хурсандман.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика