UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Жаҳонгир Усмонов: “Истиқболли келажак учун ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Жаҳонгир Усмонов: “Истиқболли келажак учун ҳаракат қиламиз”

Октябрь ойининг ярмига келиб, Ўзбекистон Чемпионатининг 1-босқич учрашувлари старт олди.
Очиғи, турни бундай ажойиб ва қизиқарли турни кўпчилик кутмаганди. Чемпионатнинг илк учрашувлариданоқ жамоалар футзал ихлосмандларига кутилмаган совға қила олишди.

Яна бир қувонарли ҳолат, пешқадамлар қаторига яна бир жамоа “Когон” (Бухоро) ҳам қўшилмоқда. Ўз таркибини аввалги чемпионат тўпурари Дилшод Рахматов ва терма жамоага номзод ҳисобланувчи Мақсуд Файзуллаев  билан кучайтирган когонликлар, биринчи тур баҳсини ишонч билан ўтказишди.

Шу билан бир қаторда, кўпчиликни мамлакатнинг энг кўзга кўринган жамоаларидан бири - “Ардус”нинг ишончсиз ўйини хайрон қолдирди. Бундан ташқари, жамоа таркибида аввалги йилларда тўп тепган номдор футзалчилар ҳам кўринмас эди. Буни ҳисобга олган ҳолда, биз таркибнинг тўлиқ ўзгариши сабаби ва келажакдаги режалари ҳақида билиш мақсадида, клуб президенти Жаҳонгир Усмонов билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Суҳбат давомида Жаҳонгир Усмонов бизга терма жамоа ва умуман мамлакат футзали тўғрисида қизиқарли маълумотлар бердилар.

-   Ҳайрли кун Жаҳонгир Мираброрович, октябрда 1-давранинг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Янги мавсум иштирокчиларининг харакатлари сизда қандай таассурот қолдирди?
-   Мавсум бошланиши менда, нафақат менда балки барча футзал мухлисларида илиқ таассурот қолдирди. Хозирданоқ ишонч билан айтишим мумкинки, бу йилги чемпионат жуда ҳам қизиқарли ва муросасиз бўлади. Жамоаларга алоҳида тўхталадиган бўлсам, Қаршининг “Дўстлик-АИН” жамоаси ўзининг дебют учрашуви бўлишига қарамай ажойиб ўйини билан хушнуд этди. Бу жамоанинг пайдо бўлиши билан, клублар географияси ҳам кенгайди. Энди миллий чемпионатимизда Қаршидан ҳам жамоа иштирок этади. Бу шаҳарда эса кўркам спорт иншооти (спорт зали) бор. Кейинги турлардан бирини айнан ўша ерда ўтказмоқчимиз.

Пешқадамларга келадиган бўлсак, “Максам-Чирчиқ” таркибини кучайтириб олди ва бу жамоа мавсум давомида яхшироқ ўйин намойиш этса керак. “Бунёдкор”да баъзи йўқотишлар бор, лекин бунга қарамай бу жамоа ҳам ҳали ўз сўзини айтади деган умиддаман. “Локомотив” – бу таркиб бўйича қарайдиган бўлсак, чемпионатимизнинг энг кучли жамоаси. Жамоа таркибида терма жамоа футболчиларининг бир нечтаси харакат қилади. Айнан шу сабабли, бу клуб ўйинчиларини доимо яхши спорт формасида кўришни истардим. Бунинг учун эса, машғулотларларга профессионал ёндашув зарур бўлади.

“Нафис” ва “Строител-Зарафшон” жамоалари ҳайрон қолдирди. Самарқандда ҳам Зарафшонда ҳам футзал учун яхши шароит мавжуд, лекин у ерларда иш жараёни ҳавас қиладиган даражада эмас.

Албатта, Андижоннинг “Турон-С” жамоасидан ҳам бунданда ёрқин ўйинларни кутиб қоламиз. Бу турда жамоа етарлича очколардан мосуво бўлди. Шунингдек “Пахтакор”дан ҳам ижобий натижалар кутамиз. Жамоа таркиби бир неча йилдан буён бирга ўйнаб келаётган ёшлардан ташкил топган. Бугунги кунда “Пахтакор”нинг 2 ўйинчисига терма жамоага номзод сифатида қаралмоқда ва бу сезиларли натижа.

Табиийки Бухоронинг “Когон” жамоаси учун ҳам жуда хурсандман. Мавсум бошлангунга қадар жамоа таркибига Дилшод Рахматов ва Мақсуд Файзуллаевни қўшиб олди. Хабарингиз бор, Дилшод аввалги мавсум тўпурари. Шу билан бир қаторда “Когон” маҳаллий ўйинчиларни ҳам унутиб қўймаяпти. Мақтанишга арзигулик натижа. Биринчи турдан сўнг, жамоа турнир жадвалининг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди.   

- Сиз президентлик қилаётган «Ардус» клубининг таркиби тубдан ўзгартирилганини кўрдик. Бу нима билан боғлиқ?
- Бу жуда актуал ва оғриқли савол бўлди. Афсуски, «Пахтакор»дан ташқари ҳеч қайси клуб ёш футболчиларни тарбиялаш билан шуғулланмаяпти. Кўпгина клублар тайёр футболчилар эвазига кучайиб боришни афзал билишмоқда. Шу боис ёшларни тарбиялаш охирги ўринга тушиб қолмоқда. Албатта, мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўйиш тўғри. Аммо ёшларга эътибор қаратмай фақат тайёр футболчиларни ўйнатавериш билан узоққа бориб бўлмайди. Агар ишни ҳозир бошламасак кейин кеча бўлиши мумкин. Шу сабабдан, «Ардус» натижани хавф остига қўйиб ўз таркибини 95 фоизга ўзгартирди. Бу борада миллий терма жамоани ҳам унутмайлик. Биз урғуни 2016 йилга қаратаяпмиз. Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб Колумбиядаги мундиалга йўлланма олмоқчимиз. Аммо ўша вақтга бориб ҳозир термада ўйнаётганларнинг 50 фоизи ёшлари туфайли ўша мусобақа ўйнай олишмайди. Хулоса шундай: истиқболли келажак учун ишлаймиз. Чемпионатда «Ардус» олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмади. Таъкидлаш лозимки Ўзбекистон терма жамоасининг ҳозирги таркибида ўйнаётган деярли барча футболчилар «Ардус» мактабидан чиққан. Биз ёшлар билан ишлашни канда қилмаймиз, шу ўринда бошқа клублар ҳам бу борада иш олиб боришса яхши бўларди.

- Мавсум олдидан «Ардус» ёш футзалчилар учун танлов эълон қилганди. Кейинги танлов қачон бўлади?
- Иш бутун мавсум давомида олиб борилади. Эълондан сўнг бизга кўплаб қўнғироқлар бўлди. Бу футзалга эътибор борлигидан дарак беради. Шунчаки ёшларга имкон бериш керак холос. Таъкидлаш лозимки, танлов фақатгина тошкентликлар учун эмас. «Ардус» сафида мамлакатимизнинг исталган вилоятидан келган футзалчи ўйнаб кетиши мумкин. Агар бизга маъқул келган футзалчи Тошкентда яшай олмаса, биз уни ўша вилоят клубига тавсия қилишимиз мумкин. Шу тариқа, спортчилар сони кўпаяди ва рақобат ўсиб бораверади.

- Бу мавсумда клубга собиқ футзалчи Николай Одушев бош мураббий этиб тайинланди. Мураббий алмашишига сабаб нима?
Бунга сабаб Бахтиёр Тоғаев Аёллар ва Биринчи лигада назоратчилик қилиб келмоқда. Бир нечта ишни бирга олиб бориш қийин, шу боис биз «Ардус» бош мураббийлига халқаро тоифадаги спорт устаси, кўп карра Ўзбекистон чемпиони ва кўп карра Осиё чемпионатлари совриндори бўлган Николай Одушевни тайинлашга қарор қилдик. У бир неча йиллар давомиад халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келди. Унда жуда катта тажриба ва маҳорат бор. «Ардус»даги фаолият унга мураббий сифатида ўсишга ёрдам беради. Ёш футзалчилар билан биргаликда биз янги футзал мураббийини тарбиялаймиз. Одушев Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишламоқда, «Ардус»да у амалиётга эга бўлади.

- Келажакда Ўзбекистонда футзал қанчалик ривожланади?
- Мамлакатимиз қобилиятларга бой. Агар ишга тўғри ёндаша олсак, ёшларни тарбиялашда давом этсак ишончим комилки Ўзбекистон халқаро ғалабаларга эга бўлаверади. Яқин йилларда Жаҳон чемпионатига чиқа оладиган таркибни шакллантира олишимизга умид қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика