UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  0 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1

Забиҳилло Ўринбоев: "Металлург"га меҳримиз бошқача, ўтиш ўйинида фақат бир нарсадан жаҳлим чиқди..." Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев: "Металлург"га меҳримиз бошқача, ўтиш ўйинида фақат бир нарсадан жаҳлим чиқди..."

Бекободнинг "Металлург" клуби учун бу йилги мавсум сўнгги йилларга қараганда оғир ўтди десак янглишмаймиз.

Турнир жадвалида сўнгги поғонада борган жамоа ўтиш баҳслари орқали Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. "Металлург" ҳужумчиси Забиҳилоо Ўринбоев бу борада фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Металлург"ни Суперлигада олиб қолиш қандай уддаланди?

- Аллоҳнинг меҳрибонлиги мўъжиза бўлишига сабабчи бўлди. "Металлург"ни Суперлигада олиб қолишнинг уддасидан чиқдик. Менимча, муҳим паллада барчамиз бирлаша олдик. Мураббийлар нима истаётганини тушунди. Барчамизда хоҳиш кучли эди. 

- Қорли майдонда ўйнаш тажрибаси сизда бор. Об-ҳаво ўз таъсирини ўтказмадими?

- "Олимпик" билан ўйиндан олдин очиғи битта нарсадан жаҳлим чиқди. Майдоннинг ярими тозаланган, ярими тозаланмаганди. Барибир бу ҳолат футболнинг сифатига, тезлигига таъсир қиларди. Бу икки жамоага ҳам тўсқинлик қиларди. Омад эса бизнинг томонда бўлди. Вазиятларимиз гол билан якунланди.

- Оғир жароҳатдан сўнг қайтиш ўзгача ҳиссиётларни бергани тайин... 

- Ўзим учун яхши тажриба йиғдим. Оғир жароҳатдан сўнг қайтдим. Ҳар томонлама киришиб олиш осон кечмади. Энди бундан ҳам кўпроқ ишлашим керак. Биринчи навбатда жамоа Суперлигада қолди. "Металлург"га меҳримиз бошқача. 

- Клубни тарк этганингиз маълум. Кейинги мавсум режаларини ўйлаб кўрдингизми?

- Жамоани тўлақонли тарк этмадим десам ҳам бўлади. Лекин шартномам тугади. Клубнинг кейинги режалари аниқ эмас. Ҳозирча оила даврасида дамни оламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика