UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  0 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  3 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  22 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  8 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди Янгиликлар

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди

Суперкубок финалидан сўнг "Насаф" ҳужумчиси Рубин Хебай учрашув ҳақида фикр билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз.

- Менимча, жуда оғир ўйин бўлди. Об-ҳаво ёмғирли, майдон эса футбол ўйнаш учун жуда ноқулай эди. Бироқ биз ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик ва охир-оқибат жамоалар ўртасидаги кичик фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

- Собиқ жамоангиз ва уларнинг мухлисларига қарши ўйнаш қўшимча босим юкламадими?

- Йўқ, биз профессионал футболчилармиз. "Андижон"да ўйнаган пайтимда бир йил давомида мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Улар мени яхши кўришарди, мен ҳам уларни ҳурмат қиламан. Футболчининг жамоасини ўзгартириши табиий ҳол. Шу боис, қайси жамоада ўйнашимиздан қатъи назар, майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- "Андижон" клубидаги голларингиз орқали мухлислар меҳрини қозонгансиз. Аммо "Насаф"да ўйинлар ва голларингиз сони кўп эмас. Бунга сабаб нима?

- Дастлаб жароҳат туфайли бир ярим ой таркибдан четда қолдим. Ҳозир ўз ҳолатимга қайтдим, гол уришни бошладим. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам гол уришда давом этаман ҳамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика