UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  30 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3

Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Чуқур деталларга берилмасак. Бугун яхши ўйин ўтказдик. Рақиб деярли ҳеч нима ярата олмади. Биз "Навбаҳор"ни яхши ўрганиб чиққандик. Бугунги учрашувда дуранг адолатли натижа бўлар эди. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Бизни қўллаб қувватлаш учун Наманганга келган барча мухлисларга раҳмат. Улар бугун ажойиб атмосфера яратишди.

- Биз бугун ҳужумкор "Нефтчи"ни кўрдик. Сиз ўзгаришларга ҳам кўп қул урмоқдасиз. Бугунги учрашувга тайёрлаган режангиз ҳужумкор футбол намойиш этиш эдими ёки ўйин вақти шундай услуб танлашга мажбур бўлдингизларми?

- Мен ҳужумкор эмас, замонавий футбол ўйнадик. Замонавий футболда барча бирга ҳужум қилиш ва бирга ҳимояланиши керак. Биз бугун ғалаба учун майдонга тушгандик ва кўпроқ ҳужумчиларни ўзгартирдим.

- Мухлислар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Водий жамоаларининг мухлислари ҳар доим ўз жамоасини актив қўллаб қувватлашади. Бугун ҳам икки жамоанинг мухлислари ажойиб атмосфера яратишди. Уларга раҳмат айтамиз. Мухлислар бизга ишонишда давом этмоқда. Бу эса ҳурматга сазовор жиҳат.

- Бугун Ботирали Эргашевни асосий таркибда майдонга туширдингиз. Бу мажбурий ўзгаришмиди ёки иҳтиёрий?

- Икки дарвозабонимизнинг даражаси тенг. Ботирали миллий терма жамоа дарвозабони ва унга ишонч билдиришимиз табиий. Иккита тенг даражали дарвозабонимиз бор. Эргашев бугун яхши ўйнади.

- Бугун ҳужумчиларни ўзгартирдингиз. Норчаев ва Нсунгуси майдонга тушганидан сўнг жамоанинг ҳужумлари янада хавфлироқ бўла бошлади. Икки ҳужумчи билан майдонга тушиш режангиз бормиди?

- Норчаев бор йўғи икки кун аввал жамоа машғулотларига қўшилди. Уни эртароқ майдонга тушириш ёки асосий таркибга қўйиш ҳали хавфли. Ҳусайн тикланишда давом этмоқда. Эфионг эса майдонга тушди ва анча фойда келтирди, аммо жамоада бошқа футболчилар ҳам ва бу соғлом рақобат. Ким яхшироқ ўйнаса, ўша футболчи асосий таркибда бўлади.

- "Нефтчи" ўз вазиятларидан унумли фойдалана олмаяпти. Жамоага бир нима етишмаётгандек. "Нефтчи" ғалаба қозонишига нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- Биз янги жамоа туздик. Барча муаммолар ҳал этилиб, бир тизимга ўтишимиз учун бироз вақт керак. Жамоани йиғиш биринчи босқич. Иккинчи босқич эса янги жамоани бир услубга мослаштириш. Биз иккинчи босқичдамиз. Бизга стабиллик етишмаяпти. Кўп футболчиларимиз терма жамоа йиғинларига йўл олишди ва шу сабаб учун орада ўзилиш бўлди. Ҳали ҳеч нима йўқотилмайди. Биз жангни бой бермадик.






Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика