UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  0 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  94 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда Янгиликлар

Винисиус Жуниорнинг Саудия Арабистонига ўтиши эҳтимоли пасайиб бормоқда

ESPN хабарига кўра, "Реал" вингери Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш эҳтимоли тобора камайиб бормоқда.

Тарафлар ўртасида сўнгги музокаралар декабр ойида бўлиб ўтган. Шунингдек, футболчи агентлари билан музокаралар олиб борган Саудия лигаси вице-президенти Саад Аль-Лазиз март ойида лавозимини тарк этди.


Февраль ойида "Реал" Винисиус агентларига шартномани узайтиришни таклиф қилган. Мадридликлар ҳозирги маошига яқин таклиф билдирган — солиқларни ҳисобга олган ҳолда йилига тахминан 17 миллион евро.


Футболчининг томони эса ўз талабларини илгари сурган, улар клуб таклиф қилган шароитлардан анча фарқ қилади.


Айни пайтда "Реал" бу талабларга жавоб бермаган ва қарор қабул қилиш учун мавсум тугашини кутишмоқда. Винисиус вакиллари ҳам шошилмаяпти.


Винисиус жорий мавсум Ла Лиганинг 24 та ўйинида 11 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика