UZ

Сўнгги янгиликлар

07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  32 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5

Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"

"Динамо" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 8-тур баҳсидан (1:1) сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Вадим Абрамов: "Ғалаба қозонишга интилдик. Бизда йўқ жойдан гол кириб кетиши одатга айланиб қолди. Иккинчи таймда кўп вазиятларга эга бўлдик, аммо уларнинг биттасидан фойдалана олдик. Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик".

- Вадим Карленович, сиз хотиржам мураббийлардан ҳисобланасиз. Аммо овозингиз бўғилиб қолганидан баҳс жуда қизиқ ўтганини билиш мумкин. "Динамо" кўплаб вазиятлар яратяпти, аммо гол уришда муаммолар бор.

- Футболда шунақа бўлиб туради. Тўп рақиб дарвозасига киришни хоҳламайди.

- Одатда мухлислар "Пахтакор" билан дуранг бўлса қувонишарди, бугун эса акси.

- Ҳаммамиз хафамиз. Чунки ўйин бўйича 2 очкони қўлдан чиқардик.

- Темиров ва Абдуллаевларнинг ўзгариши нима билан боғлиқ?

- Абдуллаевда 2 кун аввал ангина бор эди. У кучга кирмаганини ўйиндан билиб олдик. Дамир Темиров ҳам баҳсга киришиб кета олмади. Захирадан баҳсга қўшилганлар туфайли устунлик қилишни бошладик. 

- Одилбек Абдумажидов майдонга тушиб, Черанга деярли имкон бермади. Бу айнан Драганга қарши амалга оширилган ўзгаришмиди?

- Икки марказий ҳимоячи бироз нотўғри ўйнагани туфайли Абдумажидовни туширдик. Шунчаки Черан билан тўп учун ҳаводаги курашда тўғри ҳаракат қилиш керак эди.

- "Динамо"нинг голидан сўнг Мийич сиз томонга келиб, бир нималар дегандай бўлди.

- У голни нишонлади. Ҳиссиётлар ҳаммада бор.

- "Уйда деворлар ҳам ёрдам беради" дейишади. "Динамо" бугун Самарқандда, ўз мухлислари қаршисида ўйнаганда жамоа ғалаба қозонган бўлармиди?

- Мухлислар билан ўйнасак бу бизга қўшимча ёрдам беради. Сиз ҳақсиз, ишқибозларнинг олқишлари футболчиларга ёрдам беради. Ўз уйимизда қачон ўйнашимизни билмайман.

- "Динамо" раҳбарияти дурангни қандай қабул қилди?

- Дуранг билан қутлашди, аммо биз хафамиз. Мухлислар 1 очкодан ранжишди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика