UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  2 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  7 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  2 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4

Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас" Янгиликлар

Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Динамо" (2:4) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйиннинг бошидаёқ иккита гол ўтказиб, кейин ҳисобни тенглаштириб, якунда ютиб кетишни фақат биз эплай олсак керак. Жамоам билан доим қизиқ ҳолатлар рўй бериб туради. Ўтган тур 2:0 ҳисобида олдинда бориб, қандайдир 10 дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юборгандик. Бугун эса беш дақиқада иккита ўтказдик, аммо якунда ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик. Жуда қийин баҳс гувоҳи бўлдик. Ғалабадан хурсандман, лекин бунақа ўйнаш керак эмас.

- "Машъал"дан шундай стартни кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, йўқ. Бугун ўзимиз олтита гол урдик. Иккитаси ўз дарвозамизга, тўрттасини рақиб дарвозасига. Биринчи таймда ҳисобни тенглаштириб олганимиз яхши бўлди, йўқса янада қийин бўларди. Ҳисоб тенглашгач, ғалабага ўйнаш осон бўлмади. Ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотда футболчиларнинг бемалол эканлигини кўриб диққатли бўлинглар, бизни осон рақиб кутмаяпти деб айтгандим.

- Голларда дарвозабоннинг айби борми?

- Бугунги баҳсда дарвозабонимизга ўзига бўлган ишонч кўринмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди. Балки кейинги турларда ишончли дарвозабонни синаб кўрармиз.

- Бу йилги чемпионатнинг энг кучли жамоаси қайси?

- Иккинчи давра энди бошланди ва бирданига бу саволга жавоб бериш қийин. Деярли ҳар турда кутилмаган натижалар рўй беряпти. Бугун ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди.

- "Динамо" кейинги турларда "Пахтакор" ва ОКМКга қарши баҳс олиб боради.

- Аввал "Пахтакор" ҳақида ўйлаймиз, чунки биринчи улар билан ўйнаймиз. "Пахтакор" кеча ўйнади ва бизга нисбатан тикланишга бир кун кўп вақти бўлади. Кейин эса ОКМК билан баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+4   
07 авг 05:52:09
Baxtigali Adilov
Динамо уйинидан одам завкланади.Дориев шу ерга келса кандок буларкан.биттаям звезда йок олдин Абрамов ни ёмонлаганлар каттик адашган экан.
+3   
07 авг 01:37:01
Ochilov Farobiddin
Вадим того босинг газини
+1   
07 авг 07:13:52
Y@Go_6060
Динамо олга
   
07 авг 06:34:52
Д И Н А М О жон
Нимага офсайд тугрисида савол берилмади
-1   
07 авг 16:02:40
mirabzal
узи зурга амаллаб юутдину яна недаволна булишичи туллак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика