UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан сўнг бухороликлар устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Жамоамизда омадсиз серия давом этаётган эди. Шу сабабли ўйин бошида рақибимиз ўйинни назорат қилди ва гол ҳам уришди, аммо иккинчи бўлимда биз иккита гол урдик. Ўйин сўнгида эса "Динамо" футболчисининг индивидуал маҳорат туфайли гол ўтказиб юбордик ва дуранг қайд этдик. Мағлубиятлар сериясидан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман. Футболчиларимдан миннатдорман", - дея фикр билдирди Улуғбек Бакаев бугунги баҳс ҳақида.


- "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг бир нечта ротация рўй берди. Ушбу ўзгаришлар бугун қанчалик иш берди деб ўйлайсиз? "Пахтакор"дан 6та гол ўтказиб юборилгани учун асосий футболчиларни захирага жойладингизми?

- Бунга сабаби кимдир яхши ёки ёмон ўйнаганидан эмас. Жамоанинг руҳий ҳолати яхши эмас эди. Спортчиларда бундай ҳолат учраб туради. Масалан, машғулотларимизни кузатгансиз футболчилар қай даражада маҳоратли эканлигини билиб оласиз, аммо майдонда эса бошқача ҳолат. Футболда психология катта роль ўйнайди. Биз шу сабабли ротацияга қўл урдик. Мисол учун, "Пахтакор" ўтган учрашувдаги ҳар бир зарбаси голга айланиб кетаверди. Худди эртаклардагидек. Бугун ҳам иккита гол ўтказдик, аммо иккита гол ҳам ура олдик. Ғалаба ушлаб қола олмаганимиз аламли, бироқ бу футбол.



- Бугун асли ҳимоячи Франке Икич ўзига хос бўлмаган позицияда ҳаракатланди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Биз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизда ҳужумга ўта бошладик ва барча футболчилар олдинга ўтиши керак эди. Икич эса тўпларга эгалик қилиши талаб қилинар эди. Биз иккита стандарт вазиятдан кейинги тўплардан гол уриб кетдик.

- Бугун Отабек Боймуродов майдонга тушди. Унинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Дарвозабон узоқ вақт ўйин амалиётига эга бўлмаганидан сўнг ўйин темпини ҳис қилишга қийналади. Бугун Боймуродов ёмон ўйнади демайман. Отабек биринчи голни бартараф этиши мумкин эди, агарда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганида. Унга эътирозим йўқ.

- Иккинчи бўлимда чангли шамол бошланиб кетди. Ушбу об-ҳаво футбол ўйнашни қанчалик қийинлаштириб юборди?

- Об-ҳаво ўзгариши "Динамо"га устунлик берди деб ҳисоблайман. Сабаби шамол биз томонга еса бошлади. Бу эса ноқулайлик туғдиради, лекин шунга қарамай иккита гол уришга мувофиқ бўлдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика