UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  10 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  1 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  22 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  7 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  4 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   33 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  68 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  6

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугунги ўйин билан мавсумнинг иккинчи даврасига старт берилди. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, биринчи таймда гол уришимиз керак эди. Аммо қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Рақиб эса икки бор яхши вазиятга чиқиб иккита гол урди. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади.


- Давралар оралиғида "Бухоро" сафига янги футболчилар келиб қўшилди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Биринчи даврадаги ўйинимизни таҳлил қилган ҳолда янги футболчиларни таклиф этдик. Ҳужумни якунлаш ва ярим ҳимояда муаммоларимиз бор эди. Шу боис ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни қўшиб олдик. Ўйлайманки, жамоамизга янги қўшилган футболчилар ҳали ўзларини кўрсатади. Биз ҳаммага вақт берамиз, лекин ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.

- Табатадзе 12та ўйинда 1та гол урган экан. Бу сизни хавотирга солмайдими?

- Гол уриш бўйича омадсизлик кўп ҳужумчиларда учраб туради ва бунга нормал қараш керак. Балки Табатазденинг ўйин томонлама фойдаси тегар. У ҳимоячиларни чалғитиб, голни бошқа урса бунга ҳам розимиз. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо жамоа учун ўйнаш кераклигини ҳам ёддан чиқармайлик. Шу боис мен бу футболчини жамоамизга таклиф этаётганда статистикага унча қарамадим.



- Асосий муаммо ҳужум чизиғидами?

- Муаммолар бор, лекин айтганимдек гол уришимиз керак. Машғулотларда ҳамма яхши ишлаяпти. Ҳар бир ҳужумчимиз ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти.

- Футболчи пайтингизда жуда шиддат билан ўйнардингиз. Ҳозир жамоага шу нарса етишмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Менимча, бу футболчиларнинг психологияси билан боғлиқ бўлса керак. Жамоада ҳар хил футболчилар бўлади: кимдир агрессив, кимдир шовқинсиз, кимдир техникаси баланд, кимдир тез ва ҳоказо. Биз ҳар хил дунёқарашдаги футболчилардан жамоа тузишга ҳаракат қиламиз.

- Шоҳрўз Норхоновнинг кетиши ҳақида

- Норхонов жуда яхши футболчи, аммо фаолиятини бошқа ерда давом этиришга қарор қилди ва биз унинг қарорини ҳурмат қилдик. Унга омад тилаб қоламан, биз билан ишлагани учун эса раҳмат айтаман.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

+5   
01 авг 23:00:24
rustam
Уже идет 3 год как ты мучаешься при создание коллектива! Врешь постоянно.
+3   
01 авг 23:21:58
1994 Nurafshon
Машгулотларга хамма яхши ишлаяптимиш агар ростан хам Сан яхши ишлаганингда бунака таркиб билан хозир кучли бешликда булардинг сан учун Узбек футболи хусусан Бухоро футболи уйинчок булди. Санга Аллохни узи инсоф берсин.
+3   
01 авг 23:09:30
Б Х
Тикандаям кутига тикди шу Бухорони
+2   
02 авг 09:23:38
"Булунгур"
Шуям тренерми
+2   
01 авг 23:17:16
Аббосхужа
Ҳар доим ҳам яхши ўйинчидан яхши мураббий чиқавермайди. Бақоев яққол мисол бунга. Бухоро ўйинчиларида тўпни назорат қилиш, бир-бирига тўғри пас бериш ва ҳужумни зарба билан якунлаш ишлари ноль. Фақат олдинга тепиб тўпни рақибга топшириш холос. Услуб бир хил бу Бақоев дегани сира бир янгилик киритолмадида ўйинга. ОКМК жуда яхши ўйнади, офарин йигитларига. Яхши ўйнаганни ҳам тан олиш керак, Бухорога келгуси ўйинларига фақат ва фақат омад тилайман.
+1   
02 авг 06:22:46
UZB-Абу-Даби
УЛУҒБЕК қачон сочн гелашн қўйасиз энди
+1   
02 авг 00:40:10
Umrzoq Ucell
Bakayevmi yoki Baqoyevmi nega oʻzbekcha qilib yozmayslar
+1   
01 авг 23:25:10
Адхамжон Низамов
Сентярбда яхши булиб кетади дейишяптику худо хохласа,деган Шохимардонлик бобойни видеоси буларди
   
04 авг 22:39:31
Baxtiyor Xamraev
Хайронман шунча маглубият лекин бирор бир чора курилмаяпти яна канча ютказиш мумкин Бухоро клуби яхширок мураббий олиб келишлариз учун ёки тепадагиларга екяптими жамоани доимий маглубияти? Етар балки шундогам команда чукиб булди боткокга олиб келинглар яхширок мураббий ривожлансин Бухоро футболихам
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика