UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  2 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  0 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  34 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни жуда ёмон бошладик. Ўйинга диққат эътиборимизни қарата олмадик, агрессив футбол намойиш этмадик ва руҳан тайёр эмасдик. Бунинг сабаблари нимада билмайман. Бунинг устига тезкор гол ўтказганимиз ёмон таъсир қилди. Асосий таркибда майдонга тушган бир нечта футболчимиз умуман киришиб кета олмади. Хуллас тушунарсиз нарсалар рўй берди. Натижада танаффус пайти ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Иккинчи тайм "Қизилқум" чуқур ҳимояланди, биз эса кўпроқ ҳужумга ўтдик. Тўп бир марта устунга тегди, яна бир вазиятда бўш дарвозага кириб кетаётган тўпни рақиб ўйинчиси қайтариб қолди. Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди. Лекин "Қизилқум" ютди ва уларни ғалаба билан табриклайман ҳамда кейинги ўйинларга омад тилайман.

- Иккинчи таймда Шаҳбоз Жўрабеков майдонга тушгач, жамоангиз ўйини кучайди. Бу футболчини асосий таркибда туширса бўлмасмиди?

- Бизда 23 нафар футболчи бор ва ҳамманинг асосийда ўйнагиси келади. Биз эса барчани бирдек кўриб имкон беришга ҳаракат қиляпмиз. Баъзан сен футболчига имкон берасан, у эса бу имкониятдан фойдалана олмайди. Шуни сира тушунмайман. Шаҳбоз - профессионал, у иккинчи таймда тушган бўлишига қарамай, жамоа фойдаси учун ҳаракат қилди.

- Шоҳруз Норхонов бугун собиқ жамоасига гол урди. 

- Унда вазиятлардан фойдаланиш ҳисси юқори. Баъзан ҳеч ким кўрмаган жойда пайдо бўлиб гол уради. Мен Шоҳрўзни гол ургани билан табриклайман.

- Айтиб ўтганингиздек, иккинчи таймда "Бухоро" кўп ҳужум қилди, бироқ дарвозага зарба беришга келганда фақат битта аниқ зарба йўллади. Бундан гўёки дарвозага зарба берадиган футболчи жамоангизда йўқдек кўриняпти.

- Сиз йўқ деб айтдингизми, демак йўқ. Чунки биз футболчиларга доим зарбасиз гол бўлмаслигини айтамиз. Тўпни ҳадеб уч-тўрт марта узатган билан рақиб ҳам 5-6 марта тўпга яқинлашган бўлади ва сенда гол уриш имконияти камайиб кетади. Вазият бўлдими, тепиш керак. Буни кўп бора таъкидлаймиз. Лекин футболчилар эшитишни хоҳламаяпти ёки улар тепишни билмаяпти.

- Ўзингиз ўйнаган пайтда кўп голлар урардингиз. Ёки у пайт ҳимоячилар бўлмаганми?

- Албатта, у вақтларда ҳам яхши ҳимоячилар бўлган. Лекин ҳужумчилар ҳам вазият топиб гол урган. Тўғриси, ҳозирги ҳолатимизни бир сўз билан ифодалаш қийин.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

+3   
09 авг 07:47:58
Mahmud Ttww
Бухорони Хаким Фузайлов зўр бошқарар эди, афсус қадрига етишмади.
+3   
09 авг 04:03:10
Аваз Худойқулов
Норхонов бухорода пайти умуман фойдасиз ўйинчидек таассурот уйғотарди, мана қизилқумда стабил ўйнаяпти, демак ҳамма гап бақоевда экан, ўйинчиларни бир бутун қилиб ўйната олмаяпти, мураббийлик бақоев учун эмас экан, шунча мағлубиятлардан кейин ҳам бақоевни жамоада олиб қолишармикин???? Кўнглинг айнийди бухоро футболчиларини ўйинини кўриб, агар шуни ўйин деб атаб бўлса, умуман тактика 0,жисмоний ҳолат дабдала, ҳалиям ҳакамга рахмат айтиш керак, жисмоний ҳолат яхши эмаслигидан қанчадан қанча қўполликларни ишлатди бухоро
+2   
09 авг 06:58:27
JAFAR FC QIZILQUM
BUXORO ANCHA KUCHAYIBDI.
SHUNCHAKI QIZILQUMGA KUCHI ETMADI
+2   
09 авг 06:19:34
Бафо Нарзуллаев
Футбол куп киши уйнай олади, лекин гол хамма уролмайди..Менимча барибир Бакоев командани рухан тайёрлай олмаяпти..Уша Омонов хам, Табатадзе хам ,колган уйинчилар хам ёмон уйинчилар эмас..лекин уларга керакли сузларни кимдир айтиши керак...Журабеков кандайдир харакат килаяпти, лекин колганларда кандайдир тушкунлик куриняпти..менимча 1 ютукдан кейин хаммаси жойига тушади..
+2   
09 авг 02:23:07
1994 Nurafshon
Ракибдан очко олиш учун футболчилар футбол уйнаш керак футбол уйнаш учун хеч булмаса ракиб футболчиси билан бир хил югуриб билиши керак билмадим Бакоев жамоасига келган футболчилар бунака ахволга тушиб коляпди бошка жамоаларда зур уйнайди Бухорога не умидлар билан олиб келинади кейин Бухорога келиб йук булиб кетади
+1   
09 авг 11:37:18
Аваз Худойқулов
Кейинги турда бақоевни Бухоро мураббийлар штабида кўрмаймиз деган умиддамиз!
+1   
09 авг 10:26:39
Аббосхужа
Ҳар ўйиндан кейин мағлубиятни тан олиб, унақа бўларди, бунақа бўларди деган баҳоналар айтиб турган башарани кўриш ҳам зериктирарканда.(Аллоҳ кечирсин)
+1   
09 авг 08:48:01
Umidjon Hamzayev
Baqoyev ketishi kerak bunaqa o'yin bilan pro ligaga tushib ketamiz
+1   
09 авг 00:37:19
Rasul M
Lekin Tugrisiyamda Buxoroda nuqul shunaqa Futbolchilar dangasami nima balo murabbiymi aytganini qilish kerakda tepishga imkon boldimi tepish kerak Lekin Tabatadzeni bekor oldida Undan Shoxruz Norxonov xam durust edi...Baqoevketgan bilan undan keyingisi kelib birnima qilishi qiyin
+1   
09 авг 00:30:49
FANAT99
Siz bir taktika quishni urganing undan kura. Durrang ekan. Otni kallasiday pulni kukga sovurib natijani onasini kursatdiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика