UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  418 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон Камбоджани ўта йирик ҳисобда таслим қилди

Хитой Тайпейида U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи давом этмоқда.

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Камбоджа термаси билан беллашди ва йирик ғалабага эришди.   

Учрашувнинг 13-дақиқасида чап қанотдан Ўринбоев узатган тўпни Азизбек Тўлқинбеков жуда чиройли тарзда дарвозага йўллади - 0:1. ГОЛНИ КЎРИШ

42-дақиқада яна Ўринбоевнинг ошириб берган тўпини бу сафар Дилшод Абдуллаев боши билан рақиб дарвозасига йўллади - 0:2. ГОЛНИ КЎРИШ

45+2-дақиқада Азизбек Тўлқинбеков дублга эришди - 0:3. Унга тўпни Асилбек Жумаев етказиб берди. ГОЛНИ КЎРИШ

55-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев жарима майдони ичидан чап оёғи билан чиройли гол урди - 0:4. ГОЛНИ КЎРИШ

67-дақиқада яна Ўринбоевдан пас ва захирадан майдонга тушган Лазизбек Мирзаев гол урди - 0:5. ГОЛНИ КЎРИШ

84-дақиқада Духсановнинг қанотдан узатган тўпи Саидовга тегиб йўналишини ўзгартирди ва Саидумархон Саиднуруллаев уни дарвозага йўллади - 0:6. ГОЛНИ КЎРИШ

90+2-дақиқада Тўлқинбековнинг тўп узатишидан кейин Саиднуруллаев дублга эришди - 0:7. ГОЛНИ КЎРИШ

Учрашувда Ўзбекистон 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди Ўзбекистон кейинги учрашувни 25 сентябрь куни Непалга қарши ўтказади.

 

Камбоджа U-20 - Ўзбекистон U-20 - 0:7

Голлар: Азизбек Тўлқинбеков 13, - 0:1 (Ўринбоев пас). Дилшод Абдуллаев 42, - 0:2 (Ўринбоев пас). Азизбек Тўлқинбеков 45+2, - 0:3 (Жумаев пас). Муҳаммадали Ўринбоев 55, - 0:4 (Аҳмаджонов пас). Лазизбек Мирзаев 67, - 0:5 (Ўринбоев пас). Саидумархон Саиднуруллаев 85, - 0:6. Саидумархон Саидунуруллаев 90+2, - 0:7 (Тўлқинбеков пас)

Камбоджа U-20: 22.Чонгмиенг Рон, 4.Чумсидет Эм, 5.Ти Хан, 8.Сони Ит, 11.Сокеа Сренг, 12.Ватана Леом, 14.Веннин Чин, 17.Макара Соун, 18.Меан Чанрит, 19.Девин Ук, 20.Даро Тач.

Ўзбекистон U-20: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Далер Туҳсанов, 10.Муҳаммадали Ўринбоев (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 78), 15.Асилбек Жумаев (22.Лазизбек Мирзаев, 65), 18.Наримон Аҳмаджонов (13.Беҳруз Жуматов, 65), 19.Рустамбек Фомин (16.Муҳаммадали Реимов, 78), 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (8.Амирбек Саидов, 78)
Захира: 1.Ҳуниддин Неъматов, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Мейирбек Режабалиев, 11.Муроджон Комилов, 14.Нурлан Ибраимов, 17.Оллоберган Каримов.


ЎЙИННИ ТОМОША ҚИЛИШ

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика