UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  1 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  30 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  34 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.Asia март ойининг энг яхшиларини аниқлашди

2022 йилдан буён икки сайт ҳамкорликда Ўзбекистон чемпионатида ойнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда.

Сўровномада Championat.Asia ходимлари, Transfermarkt порталининг рус бўлими вакиллари ва таклиф этилган эксперт иштирок этади. Бу сафар эксперт сифатида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ дарвозабони Элдорбек Суюнов қатнашди.

Март ойида Суперлиганинг энг яхши мураббйи деб «Андижон» устози Александр Хомяков тан олинди. У 65% овоз олди, унинг энг яқин таъқибчиси (Александр Стоймирович «Локомотив») – 19% овоз олди. Хомяков қўл остида «Андижон» чемпионатнинг дастлабки 4 та турида 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этди. 8 очко тўплаган жамоа мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

Суперлиганинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровномада «Навбаҳор» ҳужумчиси Тома Табатадзе ғолиб чиқди. Грузиялик ҳужумчи дастлабки 4 та ўйинда рақиблар дарвозасига 6 та гол урди. Табатадзега 35% овоз берилди. Иккинчи ўринни (27% овоз) «Андижон» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов эгаллади, у 4 та турда 4 марта голли узатмани амалга оширди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика