Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"
09 сен 14:51
Янгиликлар


Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"
Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали терма жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан ишлаш ҳақида фикр билдирди.
"Гаттузо билан кўп гаплашганман. Мен у билан аввал ҳам ишламоқчи бўлганман, лекин ҳозир терма жамоада бу содир бўлаётганидан хурсандман. У менга айтган ҳамма нарсани худди отам билан бўлгани каби қадрлайман. Гаттузо барчамиз унга ўхшашимизни хоҳлайди", – деди футболчи.
Италияликлар 8 сентябрь куни ЖЧ-2026 саралаш турнири доирасида Исроил терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар