UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Тоҳир Кападзе: "ПФЛ Кубогидаги иштирокимиздан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: "ПФЛ Кубогидаги иштирокимиздан кўнглим тўлди"

"Қўқон-1912" биринчи бор ПФЛ Кубогида иштирок этишига қарамай, жамоа ярим финалга қадар етиб борди.
Бу йил ўз олдига элитага чиқишни мақсад қилиб қўяётган қўқонликлар айрим мутахассисларда ҳам ёмон таассурот қолдирмади. Жамоа бугун биринчи лиганиг янги вакили Тошкентнинг Обод жамоаси билан ярим финалда рўбару келди ва асосий дақиқаларда дурангга имзо чекиб, пенальтилар сериясида рақибга имкониятни бой берди. Баҳс поёнига етгач, "Қўқон-1912" бош мураббийи Тоҳир Кападзенинг ўйин ҳақида фикрларини билишга қизиқдик.

- Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Рақиб жамоа менда яхши таассурот қолдирди. Таркибида асосан ёшлар бўлишига қарамай, астойдил ўйнашди. Шогирдларим эса жисмоний жиҳатдан бироз чарчаб қолганди. Чунки бундан олдин, "NBU-Осиё"га қарши кечган баҳсда кўп куч сарф этилганди. Қолаверса бугунги учрашувда икки нафар асосий ўйинчимиз  Александр Критинин билан Азиз Тўхтабоевнинг ўйнамагани ҳам бизга бирмунча қийинлаштирди. Умуман олганда ўйиндан кўнглим тўлди. Негаки, асосий вақтларда даврозамиздан тўп ўтказиб юбормадик. Пенальтилар серияси эса бу  лоторея. Унда дарвозабонга айбни тўнкаш яхши эмас. Йигитлар бор кучларини бериб ўйнади. Афсуски финалга чиқа олмадик.

Лекин бундан ортиқча ташвишга тушиб бўлмайди. Чунки ПФЛ Кубоги турнири мавсум бошланишидан олдин ҳар бир жамоага тайёргарлик босқичидир. Ўйин амалиётни ошириш мумкин.

- Билсангиз керак, бу турнир анъанавий мақомига эга бўлсада, "Қўқон-1912" илк бор бу йил иштирок этди. Шунга қарамай ярим финалга қадар бўлган йўлни босиб ўтдик. Албатта буни ижобий баҳоласа бўлади. Юқорида айтиб ўтганимдек, муҳим ўйинлар ҳали олдинда. Асосийси чемпионатда ғалабаларга эришиш ва ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалашимиз керак.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика