UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   6 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  53 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  4 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди Янгиликлар

Тимур Яфаров бутсаларини михга илди

Теглар :  Тимур Яфаров
Жароҳат футболчи билан доимо ёнма-ён юради. Оғир жарохатларга йўлиқиб, яна яшил майдонга қайтишга ўзида куч топа оладиганлар ҳам йўқ эмас.
Аксинча кетма-кет жарохатлар орттириб, муаммолар гирдобига тушиб қоладиган футболчиларнинг айримлари эса шартта бутсаларини михга илишга қарор қабул қилади.

Ана шундай футболчи бу – Тимур Яфаровдир. Эндигина 31 ёшни қарши олган ҳимоячи бошидан оғир жарохатларни ўтказди ва сўнгги пайтларда тўлиқ куч билан машғулотларда иштирок этишга қийналди. Бунгача биринчи лига иштирокчиси собиқ “Оқ-тепа” шарафини ҳимоя қилган Яфаров жамоаси ўз фаолиятини тўхтатгач, ҳеч бир клубда кўриниш бермади. Яқинда Тимурнинг ўзи билан боғланганимизда, футболчилик фаолиятини якунлаганини, бунга кетма-кет жарохатларга йўлиқаётганини асосий сабаб дея қўшимча қилди.

Мухлислар яхши билишса керак, маҳоратли ҳимоячи катта футболга Тошкентнинг “Локомотив” клуби орқали кириб келганди. Сўнгра, “Бунёдкор”да фаолият юритди ва кейинчалик “Андижон”, “Машъал” ва биринчи лигада “Оқ-тепа” учун ўйнайди.

2007 йили олимпия терма жамоамиз сафида бир нечта ўйинларда сардорлик вазифасини бажарган Яфаров миллий терма жамоамиз таркибида битта ўйин ўтказган ва ўз ҳисобига битта гол ёздириюб қўйишга муваффақ бўлганди.

Айни дамда оиласи даврасида бўлган Тимур эндиликда мураббийликка ўтишга харакат қилади. Бунинг учун у махсус курсларда таҳси олмоқчи.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика