UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  52 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  16 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  14

Тимур Кападзе тарихий натижа қайд этилганидан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Тимур Кападзе тарихий натижа қайд этилганидан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмаси қўлга киритганидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақидаги фикрларингиз

- Бугун тарихий натижага эришдик. Президентимиз ва халқимизга раҳмат. Дуода бўлиб турган халқимизга минг раҳмат. Яратганга шукр, мақсадимизга эришдик. Кейинги режа кубокни Ўзбекистонга олиб келиш. Узоқ вақт томонида бунга тайёргарлик кўргандик ва мана бугун барча ниятларимиз амалга ошди.

Абдурауф Бўриев

Ўйин ҳақида

Бугунги ғалабамизни барча ўзбекистонликларга бағишлайман. Дастлабки мақсадимиз олимпиада чиқишни уддалай олдик. Кейинги мақсадимиз, кубокни қўлга киритиш. Қийин учрашув бўлди, аммо якунда ғалаба қозондик.

Абдурауф Бўриев

- Олимпия ўйинларига йўлланма сизнинг фаолиятингизда энг катта ютуқми? Ушбу ғалаба сиз учун қандай аҳамиятга эга?

- Ҳозирги кунгача бўлган фаолиятим давомидаги энг катта ютуқ бўлди. Қолган фикрларим билан бўлишмаган бўлардим, бу менинг шахсий ҳаётимга боғлиқлиги кўп.

Абдурауф Бўриев

- Жамоа сардори сифатида ўйинни бошлаганингиз сизга куч бердими?

- Ҳа, сардор сифатида майдонга тушиш менга қўшимча куч бағишлайди, аммо жамоанинг ғалаба мен учун кўпроқ муҳим

- Ушбу лойиҳа ташкил этилгандаги дастлабки кунлардан бошлаб бугунги учрашувга қадар босиб ўтилган йўл ҳақида гапириб ўтсангиз. Бундай жиддий лойиҳани сизга топширишаётганида нималарни ҳис этгандингиз?

- Ўша вақти мен кейинги саралашда иштирок этадиган ёшдаги футболчиларнинг жамоасини мен бошқараётган эдим. Бу йўлни босиб ўтиш осон бўлмади. Шу вақтга қадар икки катта мусобақада иштирок этдик. Осиё чемпионатида иккинчи ўрин ва Осиё ўйинларида учинчи ўринни қўлга киритдик. Тўрт йил давомида биз енгиб ўтган қийинчиликлар ва синовларга асосланиб китоб ёзса бўлади. Умумий қилиб айтсак, якунда юзимиз ёруғ бўлди.

- Бугунги учрашувда 29та зарба ва ўз дарвозангизларингизга битта ҳам аниқ зарба берилмади. Ўйиннинг биринчи дақиқасидан бошлаб жамоангиз ўйинни назорат қилди. Аммо кеч гол урдингизлар бунга сабаб нима?

- Биз рақибдан кучли эканлигимизни билар эдик ва футболчилар ҳам буни тушуниб туришган эди. Асосий сабаб, босим эди. Сабаби Олимпиадага чиқиш биз учун янги тарих. Биз ҳеч қачон олимпия ўйинларида иштирок этмаганмиз. Кўп хавотир бўлди, аммо якунда ғалаба қозондик. Барча вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ бўлар эди. Вазиятларни якунлашга келганда бироз ҳаяжонландик.

- Мусобақа давомида кўп маротаба ротацияга қўл урдингиз. Саудияга қарши Ҳамралиевни, бугун эса Зафармурод ва Раҳимжоновларни ротация қилдингиз? Бунга қандайдир сабаб борми?

- Менинг мақсадим шу эди. Барча футболчилар асосий таркибда ўйнашга лойиқ деб ўйлайман. Терма жамоада аслида шундай бўлиш керак. Барча футболчилар ўйин амалиётига эга бўлиш керак. 23та футболчининг чақирдикми, уларнинг ҳаммасига имконият бериш керак. Ушбу мусобақа давомида ҳар уч кунда ўйин ўтказдик ва шу сабабли қўрқмасдан ротация қўл урдим. Ротация қилиш футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшироқ ушлаб туради. Мен барча футболчиларимга бирдек ишонганим учун уларни майдонга тушираман. Барча тенг имкониятга эга бўладиган жамоа тузишни истагандек бу лойиҳа бошланганида ва бугунги келиб шу мақсадимиз амалга ошди.

- Мусобақа давомида барча футболчиларимиз майдонга тушишди. Финал учрашувида учинчи дарвозабонимизга имкон берсангиз тўлиқ таркиб ўйин амалиётига эга бўлган бўлади. Абдунабиевни финалда кўришимиз мумкинми?

- Дарвозабон масаласига келадиган бўлсак, дарвозабонларга имконият бериш бироз бошқачароқ. Аниқ жавоб айта олмайман, тўғриси(кулиб)




Рейтинг: +91   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика