UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Тимур Кападзе: "Ҳусановни эртага ўйнатишимиз эҳтимоли юқори. Аббосни эса иккинчи бўлимда майдонга туширишни ўйлаб турибман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ҳусановни эртага ўйнатишимиз эҳтимоли юқори. Аббосни эса иккинчи бўлимда майдонга туширишни ўйлаб турибман"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тимур Кападзе Вьетнамга қарши учрашув олдидан сайтимизга интервью берди

- Эртага бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрларингиз? Вьетнам жамоасини ўрганиб чиқиш улгурдингизми?

- Гуруҳ босқичидаги сўнги учрашувга тайёргарлик кўришда давом этмоқдамиз. Эртага сўнги машғулотни ўтказамиз. Энг асосийси барча ўйинчилар соғ саломат ва ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Режа бўйича тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ўйлайманки, эртанги учрашувга тайёрмиз.

- Легионерларимиз бугун терма жамоа ихтиёрига етиб келишди ва таркибимиз тўлди. Сиз истаган барча футболчилар жамоага ёрдам бера олишади, энди барчасини сиз ҳохлагандек бўлдими? Абдуқодир ва Аббосбеклар таркибимизда бўлиши сиз учун қанчалик катта аҳамиятга эга эди?

- Абдуқодир ва Аббосбек нафақат олимпия терма жамоаси ва мен учун муҳим футболчилар, улар асосий терма жамоада ҳам ўз ўрнига эга бўлиб улгуришди. Бундай футболчиларнинг жамоамизга қўшилганидан хурсандмиз. Умид қиламанки, икки легионеримиз ҳам жамоага катта фойда келтиради. Энг муҳими, икки футболчи соғ саломат ҳолатда сафимизга қўшилишди. Бугун тўлиқ таркибни йиғдик ва олдиндаги энг асосий ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва мақсадимизга эришишимиз керак.

- Ҳусанов ва Файзуллаевни эртанги учрашувда майдонда кўришимиз мумкинми ёки уларни чорак финал баҳсида иштирок этиш учун захирада қолдирасизми?

- Вазиятга қараб иш тутамиз. Абдуқодирни ўйнатсак керак, сабаби у ўз клубининг сўнги учрашувида иштирок этмади. Ҳусанов ўзини яхши ҳис этмоқда ва унга имконият беришимиз кера. Бугун машғулотларда ҳолатини яна бир кўриб чиқамиз ва якуний қарорга келамиз. Файзуллаевга эса иккинчи бўлимда имконият беришимиз мумкин. Ротация қилишда давом этамиз, сабаби футболилар ҳар бир баҳс аввалидан жисмоний ҳолати яхши бўлиши керак.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика