UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9

Темурхўжа Абдухолиқов: "Бунёдкор"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш ўз қўлимизда. Бизга четдан ҳеч ким келиб ёрдам бермайди" Янгиликлар

Темурхўжа Абдухолиқов: "Бунёдкор"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш ўз қўлимизда. Бизга четдан ҳеч ким келиб ёрдам бермайди"

"Бунёдкор" жамоаси учун мавсум қониқарсиз натижалар билан бошланди.

"Қизилқум" ва "Андижон"дан учралган мағлубият кутилмаган ҳолат сифатида баҳоланди. Шунга қарамай жамоа кейинги баҳсларда ўз ўйинини топиб олди. Чемпионлик учун курашаётшган "Навбаҳор"дан очко олган "қалдирғочлар" кейинги баҳсда ОКМКга жиддий қаршилик кўрсатди. "Динамо" билан дуранг қайд этди. Ҳар бир ўйинда сўнгги дақиқаларгача рақибларини қийнаб қўяётган жамоада натижа йўқ. Олдиндаги Ўзбекистон Кубоги учрашувлари эса руҳий томонлама ишонч берса ажаб эмас. Жамоа сардори Темурхўжа Абдухолиқов жамоадаги вазият ва тайёргарлик жараёнлари билан ўртоқлашди. 

"Жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш ўз қўлимизда. Бизга ҳеч ким четдан келиб ёрдам бермайди. Фаолиятимда бундай вазиятларга кўп дуч келганман. Аввалги натижаларни унутишимиз керак, тамом. Кўряпсиз вазиятлар яратмоқдамиз. 3та ўйинда ҳам назорат қилдик. Фақат ва фақат харакат қилиш, ишлаш керак. Бўлажак ўйинларда очко олишни истасак тарихга эмас, олдинга қараб интилишимиз зарур. Кубок баҳсларига тўхталсам, осон жамоа қолмаган. Айниқса Тошкент клубларига қарши рақиблар бошқача куч билан харакат қилади. Ўзини кўрсатиш учун бор кучини ишга солади. Бизга эса ғалаба зарур",- дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика