UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  2 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  2 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  4 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  7 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  7 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  16 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  4 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  39 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5

Тебас Ла Лига ТВ-ҳуқуқлари бўйича йиғилишларда "Реал" ва "Барселона"нинг иштирокини тақиқлади Янгиликлар

Тебас Ла Лига ТВ-ҳуқуқлари бўйича йиғилишларда "Реал" ва "Барселона"нинг иштирокини тақиқлади

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас "Реал Мадрид" ва "Барселона"га Ла Лиганинг ТВ-ҳуқуқлари масаласидаги мажлисларида қатнашишига рухсат бермади.

Бу ҳақда "Vozpópuli" хабар бермоқда.

Аввалроқ Суперлиганинг янги лойиҳаси аниқ бўлган эди, унда доимий аъзолар йўқлиги, 60 тадан 80 тагача клубдан иборат кўп дивизионли формат, ҳар бир жамоа мавсумда камида 14 та ўйин ўтказиб, ўз миллий лигасида ўйнашда давом этиши назарда тутилган. Суперлигани яратиш ғояси, аввалгидек, "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Манбага кўра, Тебас Суперлиганинг янги формати ҳақидаги хабарлар пайдо бўлишидан бироз олдин шундай қарорга келган. У буни бошқа клублар кўмагида ва ўзининг мувофиқлик бўлими, Европа Суперлигаси таъсирини башорат қилган KPMG консалтинг компанияси ва Испаниянинг Uría Menéndez юрилик фирмаси маслаҳати билан амалга оширди.

KPMG ўрганишларига кўра, Суперлига лойиҳаси Суперлигага кирмайдиган Ла Лига клубларининг телевидение ҳуқуқлари қийматига жиддий путур етказади, ТВ-ҳуқуқлар нархи Испанияда 10 фоизга, халқаро миқёсда эса 25 фоизга камаяди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика