UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  0 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  4 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7

Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми? Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?

Бугун Суперлиганинг 19-туридан 1 эмас 3 та учрашув ўрин олган.

Қайсидир маънода бугун бизни ўзгача оловли кун кутмоқда. Қаршида "Насаф" - "Шўртан" дербиси, Олмалиқда номлар Қосимов - Абрамов дуэли, Наманганда эса "Навбаҳор" - "Нефтчи" водий дербиси. Кўриниб турибдики бу учрашувларга қандайдир ортиқча таъриф шарт эмас. Бу тўқнашувлар ҳар доим, ҳар йили муҳимлилик аҳамиятини йўқотмаган. Биз эса масъулиятли беллашувларга оид қизиқ фактлар билан ўртоқлашамиз. 


Рўзиқул Бердиев "Насаф" устози сифатида "Шўртан"га ютқазмаган. Элита доирасида кечган барча 11 та баҳснинг барчасида "аждарлар" зафар қучган. Ғузорликлар охирги маротаба рақиби устидан 2011 йилги мавсумда 3 очкога эга чиққан. "Шўртан" бу йил меҳмондаги бирорта ўйинда натижани ўз фойдасига ҳал қила олгани йўқ. "Насаф" эса ўз майдонида рақибларига имкониятни бой бергани йўқ.


"Нефтчи" 2011 йилдан бери Наманганда "Навбаҳор"ни юта олмай келмоқда. Фарғоналиклар сўнгги бор "лочинлар"ни сафарда 2011 йил енгган. Кейинги 10 та ўйиннинг 5 таси дуранг, 5 таси майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланган. 2011 йилдан буён "Навбаҳор"ни Усмон Асқаралиев, Мустафо Байрамов, Бахтиёр Ашурматов, Рашид Ғофуров, Александр Волков, Равшан Базаров, Илҳом Мўминжонов, Андрей Канчельскис, Деян Журжевич, Нўъмон Ҳасанов, Виктор Жалилов, Самвел Бабаян, Сергей Лушчан каби мураббийлар бошқарди. "Нефтчи"га эса Суперлигада Амет Мемет, Мурод Исмоилов, Андрей Фёдоров, Вадим Абрамов, Сергей Ковшов, Баҳром Ҳайдаров, Илҳом Мўминжонов, Виталий Левченко каби мураббийлар устозлик қилди. 


Яна бир маълумот, "Навбаҳор" бу мавсум уйда ютқазмаган Суперлиганинг икки жамоасидан бири бўлиб турибди. "Нефтчи" эса сафар ўйинларида мағлубиятсиз серия қайд этяпти.


"Динамо" - ОКМК учрашувлари охирги йилларда голларга бой ўтмоқда. Жамоаларнинг сўнгги 5 та ўйинида дарвозаларга жами 16 та гол урилган. Самарқандда кечган ўйинларда фақатгина бир маротаба мухлислар гол кўришмаган (2013 йил). Вадим Абрамов бу мавсумда 2 мағлубиятни ҳам фақат Самарқандда қабул қилиб олди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+6   
16 авг 14:25:09
FK Navba-FK Real
Хамма ёк фолбинлар билан тулиб кетибдику. Хисоб кандай булишини худо билади. Нефтчида тажрибали уйинчилар, Навбахорда эса ёш шижоатли футболчилар. Уйиндан кейин курамиз хисобни. Кучлиси ютаверсин.
+2   
16 авг 17:07:05
Job Ir
Шу уйинни пфлдаги акилликлар обед вактига куявермаптида. 18-00 жуда кеч совук тушиб кетади футболчилар совукда югургиси хам келмайди. Мухлислар обедда ишини тугатиб олиб футбол вактигача нима килишни билмай юради вакт утмай.
+2   
16 авг 17:02:15
Azizbek Rustamovich
Kelinglar, o‘yindan oldin katta gapirib bir birimizni asabimizga tegmaylik. O‘yin o‘tsin yutgan jamoa muxlislari maqtansa yarashadi. Namangan hamma jamoa uchun noqulay joy. Lekin men Neftchi g‘alabasiga umid qilaman. Faqat umid. Katta gapirish yo‘q. Mabodo Navbaxor yutsa erkakcha tan olib, raqib jamoani va muxlislarini tabriklayman. Omad barchamizga
+2   
16 авг 14:40:57
Usmonov Bahodir
Xudo xoxlasa Navbaxor yutadi 11sektordan tomosha qilaman chipta olib keldim
+2   
16 авг 14:34:22
Muhammad Zubayr
Koramiz Kim yutadi Biz NAVBAHOR yutishi tarafdorimiz
+2   
16 авг 13:37:31
Kane 010 Kane 010
Navbaxor-Neftchi 0:2
   
16 авг 20:11:06
Неф69
Неф69 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
0-1 етарли бди. Санга куркинчли туш бди,Нефтчи ютади,муаллиф искадаров!
Вахахахахахахаха,нима дегандим,искандаров муаллиф,ухлолмайсан энди,Навбахор футболчилари,врачлари,коровулларидан интервью олгин,далда бул,юпатиб куй вуахахахахаха!!!
   
16 авг 13:49:35
Адам Рашидов
Нефтчига омад
-1   
16 авг 13:58:51
Неф69
0-1 етарли бди. Санга куркинчли туш бди,Нефтчи ютади,муаллиф искадаров!
-1   
16 авг 13:49:04
Guj Gik
Navbaxor sekin O‘yindan so‘ng Afsonalar bo‘g‘iga a????????????
-1   
16 авг 13:46:16
Guj Gik
Kane 010 Kane 010 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Navbaxor-Neftchi 0:2
0-3 deng xotirjam
-2   
16 авг 15:38:54
Фарход
Бунёдкор ва Нефтчи билан учрашувларидан сунг Динамо уйда уйнаса хавотирли. Пахтакор билан уйинда реферини хурмача киликлари туфайли маглубиятдан кутулиб колди ( хеч олдинлари бунака ходиса руй бермаган эди, аслида реферилар Пахтакор фойдасига карорлар чикарарди ) . Насиб килган булса ОКМК-ни сог-саломат ютсак, кейин хакикатдан хам медаллардан умид килса булади. Давай - Давай Динамо
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика