UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  0 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  4 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7

Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви бошланмоқда.

“Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1 
16.08.2025, 18:00
Бош ҳакам:
 Акобир Шукуруллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
ВАР: Достон Раҳмонов
АВАР: Тимур Гайнуллин
Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: Икром Алибоев 33, 0:1

"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Комилжон Тожиддинов,79), 32. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 36. Гильерме Гедеш, 99. Игорь Габриел ( 8. Шоҳмалик Комилов, 66), 5. Жулио Сезар, 14. Жамшид Болтабоев (12. Саидазамат Мирсаидов, 66), 17. Русланбек Жиянов, 70. Аббос Ғуломов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (29. Педро Аугусто, 79), 11. Муҳаммадали Ғиёсов

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 7. Азимжон Аҳмедов,15. Жавоҳир Абдужабборов, 22. Асадбек Жўрабоев,  33. Жалолиддин Содиқов.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5. Икром Алибоев (24. Ғулом Ҳайдар Гулямов,89), 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев (32. Зоран Марушич, 90+6), 7. Аброр Исмоилов ( 77. Билолхон Тошмирзаев, 89), 9. Жоэль Кожо (, 70. Сильванус Нимели, 65), 10. Жамшид Искандеров, 20. Анваржон Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Алишер Одилов (11. Қувондиқ Рўзиев, 65), 23. Йован Жокич

Захира: 45. Акбар Тўраев, 8. Владимир Йовович, 15. Шаҳзодбек Неъматжонов,  70. Шохруҳ Ёқубжонов.

Огоҳлантириш: Жулио Сезар ("Навбаҳор") 29, Руслан Жиянов ("Навбаҳор") 38, Аброр Исмоилов ("Нефтчи") 45+2, Муҳсин Убайдуллаев ("Нефтчи") 90+3


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+10. Учрашув якунланди.

90+6. "Навбаҳор"да сўнгги имкониятлар, бари самарасиз.

90+5. Иброҳимҳалил Йўлдошев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатиляпти. Унинг ўрнига Зоран Марушич тушди. 

90+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳсин Убайдуллаев, "Нефтчи"

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Аброр Исмоилов ўрнига Билолхон Тошмирзаев, Икром Алибоев ўрнига Ғулом Ҳайдар Гулямов тушди.

85. Шоҳмалик Комиловнинг зарбаси жонли деворга тегди.

83. "Навбаҳор"да стандарт вазият. 

79. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Педро, Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Комилжон Тожиддинов тушди.

76. Искандеров бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Жокич боши билан тўпга улгурмади. 

75. ЗАРБА. Икром Алибоевнинг амалга оширган жарима зарбасини Шукрон Йўлдошев қайтарди. Кучли зарба ва чиройли сейв.

69. Мезбонлар ҳисобни тенглаштириш, "Нефтчи" ҳисобни ушлашга ҳаракат қиляпти.

66. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Жамшид Болтабоев ўрнига Саидазамат Мирсаидов, Игорь Габриел ўрнига Шоҳмалик Комилов тушди.

65. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Алишер Одилов ўрнига Қувондиқ Рўзиев, Жоэль Кожо ўрнига Сильванус Нимели тушди.

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иброҳимҳалил Йўлдошев Жияновга қўполлик ишлатди ва 

60. Забиҳилло Ўринбоев жарима зарбасини ижро этди. Тўп жонли деворга тегди.

59. "Навбаҳор" жуда қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. Убайдуллаев Ғуломовга нисбатан қоидани бузди. Қани ижрочилар борми?

57. Одилов бошлаб берган ҳужумни жамоадошлари давом эттирди. "Навбаҳор" ҳимоячилари хавфни узоқлаштирди.

53. Энди Кожо жароҳат олди. Майдонда кураш кечмоқда.

51. Йован Жокич ва Жамшид Болтабоев ўзаро тўқнашиб кетишди. Жокичга тиббиёт ходимлари ёрдам берди.

47. Одиловга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45+4. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин эди. Ҳакам ВАРни эшитганидан сўнг ўйинни давом эттиришни буюрди. 

45+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. Аброр Исмоилов, "Нефтчи"

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Нефтчи"дан яна бир ҳужум. Аммо самарасиз. Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

41. ВАР "Нефтчи" жарима майдончаси ичида юз берган вазиятни бирров кўриб ўтди. Ҳеч нарса бўлмаган ва ўйин давом этади.

38. ОГОҲЛАНТИРИШ. Руслан Жиянов, "Навбаҳор"

35. "Навбаҳор" фаолликни оширди. Стадионда мухлислар жамоасини тинимсиз олқишламоқда. 

33. ГОЛ. Икром Алибоев аниқ ва кутилмаган зарба билан "Навбаҳор" дарвозасини тўғри нишонга олди. "Нефтчи" ўйиндаги устунликни ҳисобга кўчирди, 0:1

29. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жулио Сезар, "Навбаҳор". У Кожони қўполлик билан тўхтатиб қолганди.

22. Устунлик фарғоналиклар томонида. Виталий Левченко шогирдлари рақиб дарвозаси олдида кетма кет вазиятлар яратишяпти.

19. Яна Кожо, яна "Нефтчи". Искандеровнинг бурчакдан етказиб қойилмақом узатмасини Кожо зарбага айлантирди. Шукрон Йўлдошев тўпни қийинчилик билан қайтарди.

17. Кожонинг "Навбаҳор" жарима майдончаси ичида берган зарбасини "Нефтчи" вакиллари қайтаришга эришди.

12. "Нефтчи" ҳужумчиси Жоэль Кожо катта тезликда қочиб кетиб дарвозага зарба берди. "Навбаҳор" посбони Шукрон Йўлдошев тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

8. Одиловнинг рейди тез лекин якун муваффақиятсиз чиқди. 

5. Жамоалар секин аста темпни оширмоқда.

- Ўйинга старт берилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Оловли дербига оз қолди. 

- Водий дербиси бошланишига барча нарса шай.

- Учрашув 18:00да старт олади. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+16   
16 авг 18:47:02
Мирик с Бухары
Ман Бухороликман, иккала жамоага хам симпатиям йук. Аммо холис мухлис сифатида икки огиз фикр билдирсам. Хамма Левченкони у дейди бу дейди, аммо унинг жамоаси йомон уйин курсатаятган булса хам, за то натижа бор. Айнан "Нефтчи" чемпион "Насаф" ни маглуб этди, айнан улар 1 - уриндаги "Насаф" ни изма из таькиб килаяпти. Футболда уйин эмас, натижа тарихда колади.

"Навбахор" нинг эса уйини кувнок, исталган жамоага карши хужумкор уйин намойиш этади. Аммо натижа кунгилдагидек эмас.

Уйини йомон аммо натижаси яхши жамоа, натижа йомон аммо уйини яхши жамоага карши уйнаяпти. Иккала жамоага хам омад !!!
+11   
16 авг 17:35:01
Saidjahon
Лекин уша гап ютган жамоа ютказган жамоани камситмаса устидан кулмаса зур буларди.
+10   
16 авг 19:50:56
mateo
neftchi 10 kishi oynasayam hisobni ushlab qolardi)
+9   
16 авг 20:06:30
Музаффар Махмудов
Едими Навбахор. Сал осмондан тушарлар балки...
+9   
16 авг 20:05:40
Bek Bek
Чиройли уйин булди Рахмат Навбахорга хам. Нефтчи бу йил чемпион бул жуда согиндик. Наманганлик мухлисларга хам алохида рахмат , кейинги уйинларда омад
+7   
16 авг 20:20:35
Qobil Abduraxmanov
Нефтчи жамоаси ва мухлисларига ғалаба муборак
+7   
16 авг 20:10:03
Azizbek Rustamovich
Navbaxor va uning muxlislariga xurmatimni izxor qilgan xolda o‘zimni va butun jamoamiz, muxlislarimizni tabrikleman. Xamisha o‘zimiz bo‘lorek, xamisha yutuq bizda bo‘lorsin. Nasaf va Navbaxorni ketma ket yutish o‘zgacha g‘urur va ishonch beradi. Olg‘a yigitlar. Menimcha to‘g‘ri yo‘ldamiz
+7   
16 авг 19:40:39
O'rinboy Shalakov
Шархлавчи навбахорга мухлис екансиз сезганлар нечтамиз
+5   
16 авг 20:19:21
JAFAR FC QIZILQUM
NEFTCHINI TABRIKLAYMIZ MEHMONDAGI G'ALABA BILAN
+5   
16 авг 20:15:38
Mirshohid
Neftchini gʻalaba bn tabriklayman. Ilohim chempion boʻlsin. Lushanni esa haydash vaqti keldi, bir tiyin lushan maraz. Kerakli uyinni olib bera olmaydi, bir qovushmagan odam, turqi ham sovuq blyat
+5   
16 авг 19:44:55
Shodi Odilov
нимагадур навбахор жон куйдириб уйнамаяпти....
+5   
16 авг 19:22:52
Alex Daniyarov
Хайрулла Наманганлик эмасми?
+5   
16 авг 18:38:00
mateo
Hardoimgidek darvozabonlarimiz katta qilib Chi*shadi
+5   
16 авг 17:56:41
Haqiqat-2
Навбахор таркиби кучсиз экан, нимага Саидазамат захирада? Тем более хужумчиси йук экан норм. Нефтчининг хар бир позициясида ракобат бор экан. Нимели ва Марушич замендая
+4   
16 авг 19:05:21
Muhammad Zubayr
Kane 010 Kane 010 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Neftchi xozircha itaryapti
Lanati
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика