UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  0 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  3 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  33 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

Сречко Катанец: "Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва дарвозабонимиз Ўткир Юсупов Эронга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди

Сречко Катанец:


— Биз эртанги учрашувга тайёрмиз. Эронни яхши биламиз, улар билан кўп бор тўқнаш келганмиз. Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланган Эронга қарши баҳс осон ўтмаслиги аниқ. Футболчиларим ўз даражаларини кўрсатишларига ишонаман. Умид қиламанки, ҳар икки жамоа тоза футбол кўрсатади ва карточкаларсиз ўйин гувоҳи бўламиз. Биз ҳам ўз даражамизга эгамиз, исталган жамоа учун қийин рақибмиз. Бор эътиборимиз ушбу баҳсга қаратилган.


Эронга қарши ғалабасиз серия бу шунчаки статистика холос. Эртанги баҳсда эронлик қайси футболчилар катта саҳнага чиқади буни билмайман. Асосий эътиборим ўз ўйинимизга қаратилган. Жамоамдаги ҳар бир футболчи Тареми ва Азмун сингари футболчиларга қарши нима қилаётганини аниқ билиб туришларини истайман. Албатта, эҳтиёткорликни ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур. Босимни енгиб ўта олган жамоа ғолиб бўлади.


Эрон Про лигасидаги легионерларимиз ҳақида


— Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов Эрон чемпионатига яхши мослашди, бундан жуда хурсандман. Айниқса сўнгги ўйинларда иккиси ҳам юқори спорт формасида эканини кўрдик. Улар эртанги баҳсда ҳам ўзларини кўрсатишади, деб ўйлайман. Энг асосийси улар жамоа учун ўйнашсин.


Эрон таркиби ҳақида


— Эрон узоқ йиллардан бери деярли бир хил таркибга эга. Ҳозир мавсум охири ва барча футболчиларда чарчоқ бор. Лекин эронлик футболчилар доим бирга ва уларда жисмоний тайёргарлик ҳам аъло даражада. 


Регламент ҳақида


— Нима сабабдан футболчиларнинг сариқ карточкалари кейинги босқичда ҳам сақланиб қолиши тушунарсиз, улар 3-саралаш раундига “тоза” ҳолда ўтишлари керак.


Ўткир Юсупов:


— Эртага чиройли ўйин бўлади, Эронга яхши ният билан келдик. Ғалаба қозониб, Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни ният қилганмиз.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика