UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  0 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  4 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди" Янгиликлар

"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"

Суперлига 12-туридан ўрин "Локомотив" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" жамоасининг ёрдамчи бош мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун қандай ўйин бўлишини билар эдик. Рақибимиз уч ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Учрашувни жудя яхши бошладик. Дастлабки дақиқаларнинг ўзидаёқ бир нечта вазиятлар яратдик, аммо тайм сўнгида бироз ўйинимиз қовушмади. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик ва гол урдик. Шоҳруҳ Абдураҳманов гол урганидан жуда хурсандман. "Локомотив" жамоасига омад тилайман. Улар яқиндагина бош мураббийни ўзгартиришди. Крестининга ҳам омад. Ўтган мавсум "Бунёдкор"даги яхши натижаларини "Локомотив" билан ҳам такрорлашига тилакдошман.

- Иван Бошкович бир нечта учрашувга четлатилган эди. Бош мураббий бугун трибуналардан ўйинни кузатди. Сўнгги икки учрашувда жамоани кўпроқ ким бошқарди? Сизми ёки Иван Бошкович?

- Иван Бошкович машғулотларни ўзи олиб бормоқда. Учрашув бошланишидан аввал у таркиб ва режани тузиб берди. Биз келишилган ҳолда ишлаяпмиз.

- "Сўғдиёна" биринчи даврани кучли учликда якунлаши қанчалик муҳим?

- "Динамо"га қарши анча жиддий ўйин бор. Кейин эса кубокда "Нефтчи"га қарши ўйнаймиз. Қолган учрашувларда ҳам максимал натижа қайд этишимиз керак.

- "Сўғдиёна" жамоаси биринчи даврани кучли учликда якунлашга яқин турибди. Кейинги рақиб "Динамо". Иккинчи даврада ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилиш учун жамоа таркибини кучайтириши керак. "Сўғдиёна"ни янада кучайтира оладиган янги футболчиларни жамоада қўрамизми?

- Футболчилар яхши ўйнашмоқда. Биз уларга ишонамиз. Таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди.

- Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичида "Нефтчи"га қарши ўйнайсизлар. 1/8 финалдаги "Сўғдиёна" - "Нефтчи" жуфтлиги энг қизғин баҳслардан бири бўлиши аниқ. Ушбу баҳс ва "Нефтчи" ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Жуда қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. "Нефтчи" ҳам анча кучли жамоа. Кубокда осон бўлмаслиги аниқ.




Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика