UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  1 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  40 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  4 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади Янгиликлар

Швайнштайгер Хайнкесни табриклади

"Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ўзининг 75 ёшини нишонлаётган Юпп Хайнкесга табрик йўллади.

"Сиз билан "Бавария"да ишлаган пайтларим фаолиятимдаги энг яхши йиллар бўлди. Мени ярим ҳимоянинг марказига кўчирганингиз учун эмас, сиз кўплаб мураббийлар қила олмаган ишни қилдингиз  — жамоани яна бирлаштирдингиз.

Сиз ҳақингизда ёмон фикрда бўлган битта ҳам кишини билмайман. Доим футболчилар билан очиқ муносабатда бўлгансиз, заҳирада ўтирганлар билан гаплашар, барчага тенг муносабатда бўлар, ўйинчилар нима ҳақида ўйлаётганини яхши тушунардингиз. 

Қадрли Юпп, мен нафақат сиз билан танишиш ва ишлаш, балки сиз билан дўстлашиш имконига ҳам эга бўлдим. 75 ёшга тўлганингиз билан табриклайман ва сизга соғлик тилайман", — Бастианнинг сўзларини келтирди "Бавария" матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Юпп Хайнкес 2012/13 йилги мавсумда "Бавария" билан Германия чемпионати ва кубоги, Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучган эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика