UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  0 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  88 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

Шукурали Пўлатов: Ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубда ўйнашни хоҳладим Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: Ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубда ўйнашни хоҳладим

Сўнгги йилларда “Нефтчи” жамоаси ҳимоя чизиғида муносиб ўйин кўрсатиб келган Шукурали Пўлатов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.
 Ҳимоячи “қалдирғочлар” билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

“Бунёдкор”нинг янги аъзосига айланган Пўлатов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Шукурали, “Бунёдкор” жамоасини танлашда нималарни инобатга олдингиз?
- “Нефтчи”дан “Бунёдкор”га ўтишни албатта олдинга ташланган қадам сифатида айтган бўлардим. Ҳар бир футболчи кучли жамоада ўзини синаб кўришни истайди. Шахсан мен ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган, доимо чемпионликка интиладиган клубда тўп тепишни хоҳладим. Шунингдек, “Бунёдкор” билан Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқчиман.Ўйлайманки, бу борада “Бунёдкор” таклифини қабул қилиб тўғри қарорга келдим.

- “Бунёдкор”га ўтишдан аввал кимлар билан маслаҳатлашдингиз?
- Ўз яқинларим – оилам ва дўстларимдан маслаҳат сўрадим.

- Энди Сиз янги муҳит ва янги жамоа билан фаолият олиб борасиз. “Бунёдкор”даги илк таассуротларингиз қандай?
- Очиғини айтсам, ўзим ўйлаганимдан ҳам аҳил коллектив билан бирга машғулот ўтказаётганимдан хурсандман. Жамоадагилар мени илиқ қарши олишди. Бу эса “Бунёдкор”га тез мослашиб кетишим учун жуда муҳим.

- “Нефтчи”ни тарк этишингизга фарғоналиклар қандай қарашди?
- 10 декабрь куни “Нефтчи” билан тузган шартномам муддати якунига етган эди. Шундай бўлса-да, клуб қароргоҳига бориб, рахбариятга ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирдим. Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўрмоқчи эканлигимни тушинтириб, дўстона хайёрлашдим. Мухлислар ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлашади, деб ўйлайман. Ўзи ҳаёт шунақа – бир нарсага эриши учун бошқасидан воз кечиш керак!

- “Бунёдкор”га қандай мақсадлар учун келдингиз?
- Мавсумолди тайёргарликлар пайтида ўзимни кўрсатишим ва асосий таркибга киришим керак. Мақсадларга келсак, агар асосий таркибда ўйнаб турсам, ўйлайманки мақсадларим рўёбга чиқади. Чунки “Бунёдкор” ўз олдига энг юқори мақсадларни қўйган.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика