UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  2 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  30 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  8 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  35 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди" Янгиликлар

Шуҳрат Қурбонов: "Стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз зарурлиги кўриниб қолди"

Про-лиганинг 4-туридан олган "Дўстлик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- "Бухоро" жамоаси маҳорат ва тажриба бобида устун эканлиги ўйин давомида сезилди. Таркибимиз ёш, бугун хато ва камчиликларимизни кўриб олдик. Масалан 2 та гол ҳам стандарт вазиятлардан киритилди. Биз шу каби вазиятларда янада кўпроқ ишлашимиз лозимлигини кўриб олдик. "Бухоро" жамоасини ғалаба билан табриклайман ва омад тилайман.


- Таркиби ёш футболчилардан иборат жамоалар тажрибали футболчилари бор бўлган клубларга қарши ўйинда қийналишмоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?


- Ёшларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак. "Бухоро"да ўйнаётган футболчилар ҳам 5-6 йил олдин шунақа ҳолатда эди. Барчаси ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди, ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти зарур.


- Дастлабки 4 та турда 4 та мағлубият. Бу жамоа руҳиятига таъсир кўрсатмайдими?


- Кўрсатади албатта. Лекин биз ишлашда давом этаверишимиз керак. Қанча кўп ишласак, натижаси бўлади. Ҳозир ёш футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишда қийналишаяпти. Бироқ, бу ўткинчи ҳолат. Масалан бугунги ўйинимиз аввалгиларидан яхшироқ чиқди. Ўйиндан ўйинга тажриба тўплаб, кучайиб борамиз. Бугун баъзи  вазиятларда кучли рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика