UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1

Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман" Янгиликлар

Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"

Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди

"Бугун жуда қийин учрашув ўтказдик ва ғалаба қозондик. Аммо бироз кайфиятим йўқ, сабаби Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юбордик. Деярли икки соат давом этган учрашувда матонат кўрсатдик. Мусобақадан аввал бу жамоа ярим финалга қадар етиб боради деганимда ҳатто индонезиялик журналистлар ҳам фикримга бироз шубҳа билан қараганди. Биз жамоа сифатида ўз кучимизга ишондик ва йигитларга биз финалгача етиб бора олишимизга ишонтирдим. Футболчиларда бўлган ишонч бугунги натижага катта таъсир ўтказди деб ўйлайман. Ҳозир тезроқ тикланиб олишимиз керак ва эртага ўз рақибимизни билиб оламиз. Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашувини стадиондан кузатиб бораман. Саудияга қарши мусобақадан аввал ўйин ўтказган эдик, аммо бундай даражада ҳали Ўзбекистон билан тўқнаш келмаганмиз. Индонезия футболида ўсишда давом этмоқда, биз режа қилгандек Олимпиада ўйинлари сари қадам ташламоқдамиз. Июнь ойида эса асосий терма жамоа билан ЖЧ саралашида иштирок этамиз ва мақсадимиз сўнги иккита баҳсда яхши натижа қайд этиб, учинчи босқичга йўл олиш. Ҳозиргача Индонезия футбол федерацияси билан янги шартнома имзолаганим йўқ, аммо федерация президенти муҳокамага чақирган эди" - дея фикр билдирди Индонезия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Ши Таэ Йонг Жанубия Корея устидан қозонилган ғалабадан сўнг.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика