UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз» Янгиликлар

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридаги марказий учрашув шубҳасиз Наманганда «Навбаҳор» – «Андижон» ўртасида бўлиб ўтади.

Дастлабки турда «Андижон» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо»сини қабул қилди ва жанговар тарзда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганини яхши билсангиз керак.

Ўша баҳсда андижонликлар таркибида иқтидорли ўйинчи Шерзод Эсанов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди. У бунгача чемпионатда ҳам битта гол ургани мухлисларининг ёдида. Эсанов «Динамо»га қарши беллашув, «Навбаҳор»га билан баҳсга тайёргарлик ҳамда вазифа ҳақида гапирди.

-Бу мавсумда «Андижон» сафидаги иккинчи голингизни урдингиз. Сизда ҳужумкорлик ва голли иштиёқ сезилиб турибди. Бу мураббийни топшириғими ёки шахсий вазифангизми?

-Ассалому алайкум. Ҳа, албатта, ҳар бир футболчи ўзига мақсад қўяди. Жамоага озгина бўлса ҳам ёрдам бераётганимдан хурсандман ва бу мураббийимизнинг топшириғи.

-«Динамо» билан ўйин жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Ўйин ҳақида яна нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда ҳам қийин бўлиб ўтди. Майдонда бор кучимизни бердик. Мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва характер эвазига ўйинда дуранг натижага эришдик, деб ўйлайман.

-Кубокдаги «ўлим гуруҳи» айнан «Андижон» жой олган гуруҳ ҳисобланади. Ўйинлар шунга монанд ўтяпти, деб ҳисоблайсизми?

-Ҳа, албатта. Бизнинг гуруҳимизда ҳамма жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва ўйинлар шунга мос бўляпти, деб ўйлайман.

-Олдинда «Андижон»ни водий дербисида Наманганда «Навбаҳор»га қарши учрашув кутяпти. Ўйинга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-«Навбаҳор»га қарши ўйин учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, бу водий дербиси. Биз Андижон халқи, «Андижон» мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз.

-«Андижон» Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳол Кубок баҳсларида жамоага мотивация беряптими? Умуман, қандай таъсир кўрсатяпти

-Биз чемпионат ва Кубок баҳсларига бирдек тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижалар кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

-«Андижон»нинг Кубокдаги асосий вазифаси қандай?

-Ҳар бир клуб ўзига олий мақсад қўяди ва биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика