UZ

Сўнгги янгиликлар

12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  1 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  38 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  4 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  0 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  3 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  12 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0

Шаҳзод Шайманов: “Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади” Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: “Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади”

Бу йилги олий лига баҳсларига ҳам якун ясалди. Муборакнинг “Машъал” жамоаси бу йил ўтган йилги натижасини такрорлай олмади.

Биз бунга нима сабаб бўлганини билиш мақсадида “Машъал” клуби футболчиси Шаҳзод Шайманов билан  суҳбатлашдик.

-  Бу йилги мавсум сиз ва жамоангиз учун қандай ўтди?

-  Жамоамиз бу йилги мавсумни бир текис ўтказа олмади. Ўтган йилги натижамизни яхшиламоқчи эдик. Ўзимга келадиган бўлсам бироз бўлсада ўсишга эришдим. Бу йил ўтган йилгига қараганда ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлдим ва рақиблар дарвозасини бир неча бор ишғол қилдим.

-  Рахбарият бу йилги натижасидан рахбарият қониқиш ҳосил қилдими?
-  Мени фикримча қониқиш ҳосил қилишди.

-  Футболчиларчи?
-  Кимнидир қониқтиргандир, лекин мени эмас. Биз бунданда юқорироқ ўринга лойиқ эдик.



-  Қониқарсиз иштирок этишингларга нима сабаб бўлди?
-  Бунинг сабаби омадсиз иштирок, деб ўйлайман.

-  Жамоадаги ўзгаришларчи?
-  Албатта, ўзгаришлар бироз бўлсада салбий натижамизга таъсир қилди.

-  Бу йилги чемпионатда қайси жамоага қарши ўтказилган баҳс сизлар учун оғир кечди?
-  Бу сўзсиз “Локомотив” жамоасига қарши кечган ўйин. Чунки “темирйўлчилар” бизга қарши учрашувларда бир бош устун бўлиб ҳаракат қилишди.

-  Мана мавсум якунланди, клуб билан шартномангиз 31 декабрда ўз ниҳиясига етади. Рахбарият сизга янги шартнома таклиф қилдими ёки бошқа клублардан қизиқишлар борми?
-  Ҳозирча ҳеч ким менга алоқага чиқмади. Агарда таклифлар бўлса албатта бундан хабар топасизлар. Агарда “Машъал”дан кучлироқ жамоадан таклиф бўлиб қолса ўша жамоага ўтишим мумкин. Қолганини вақт кўрсатади.

-  Яқин кунларда қишки йиғинни бошлаймиз. Янги йилдан сўнг барчаси маълум бўлади.
- Жавобларингиз учун раҳмат.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика