UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  5 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  29 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  6 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  55 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

Шаҳзод Шайманов: “Машъал” га гол уришни истагандим” Янгиликлар

Шаҳзод Шайманов: “Машъал” га гол уришни истагандим”

“Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Шайманов бу йил “Андижон” учун тўп тепмоқда.
Иқтидорли футболчи кеча ўзининг собиқ жамоасига қарши илк бор ўйнади.

- Шаҳзод, илк бор “Машъал”га қарши ўйнадингиз. Гарчи ўз майдонингларда ўйнаган бўлсангларда, якунда кичик ҳисобда мағлубиятга учрадинглар. Мазкур баҳс ҳақида фикрларингиз қандай?

- Учрашув қийин кечишини олдиндан билардик. Мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд этиш учун ҳаракат қилдик. Гол уриш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. “Машъал”га омад ҳам кулиб боқди. Улар битта голли вазиятдан оқилона фойдаланиб қолишди.

- Айтингчи “Машъал” нимани ҳисобига ғалаба қозонди?
- Бу жамоа футболчилари якка курашларда кўпинча устунлик қилди. Қолаверса ғалаба қозониш хоҳиши ҳам уларда кучлилик қилди. Бунинг учун улар ўйин охирларида кўп ҳужум уюштирди.

- “Машъал” собиқ клубингиз бўлгани учунми, майдонда ниманидир исботлашга ҳаракат қилиб ўйнагандек туюлди. Бу ўйинга шахсан сиз ўзгача тайёрланганмидингиз?
- Ҳа, албатта. Ҳозирги жамоамнинг манфаатидан келиб чиқиб бугун унинг ғалаба қозонишини истагандим. Бунинг учун “Машъал” дарвозасига гол уришни хоҳладим. Афсуски бу ўхшамади.

- “Андижон” ортда қолган учта турдан кейин очко олиш тугул ҳаттоки гол ҳам кирита олмади. Омадсизликни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Бу вақтинчалик холат деб ўйлайман. Насиб қилса келгуси ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади.

- Энди жамоангиз кейинги турни сафарда “Олмалиқ”қа қарши ўтказади. Бўлажак баҳс ҳам осон бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, тўғри. Бу ўйинда бор кучни ишга солиб очко олишга ҳаракат қиламиз. Чунки ўзингиз кўриб турибсиз жамоа сўнгги ўринларда юрибди. Бу ҳеч бир жамоага ёқмайди. Шунинг учун кейинги ўйинларда очко жамғаришга уринамиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатдашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика