UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  4 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  1 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7

"Севилья" собиқ футболчиси: "Винисиус ўзини масхарабоздек тутади" Янгиликлар

"Севилья" собиқ футболчиси: "Винисиус ўзини масхарабоздек тутади"

"Севиль" собиқ футболчиси Пинтиньо Винисиус Жуниорни масхарабоз ва провокатор деб атади.

- Мен Винисиус ҳақида суҳбатлашмоқчиман, матбуотда уни "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлардан деб ҳисоблашмоқда. Вини бунга муносибми?

- Винисиусга жуда танқидий қарайман. У "Фламенго"дан "Реал"га ўтди ва одамлар унга имкони борича ёрдам беришди. Бироқ у ирқчилик мавзусини очди...

44 йилдан бери шу ердаман ва ҳеч ким мени "негр" деб чақирмаган. Аммо у провокатор бўлгани учун шундай ишлар содир бўлмоқда. Баъзида у ўзини масхарабоздек тутади, Винисиус ўзини футболга бағишлаши керак.

Ҳозир ёш йигитлар бир шишадан пиво ичиб, стадионга бориб, уни жаҳлини чиқариб, ишидан чалғитишга уринишмоқда.

Бироқ ҳозир у ўзини анча яхши тутмоқда, у билан ишлашгани кўриниб турибди. Шунга қарамай Вини ҳар томонлама яхши футболчига айланганига ишонганим йўқ. Мен фақатгина футболни назарда тутаётганим йўқ. У ёшларга ўрнак бўлиши керак.

Винисиус намунали инсонга айланади деб умид қиламан" - деди Пинтиньо.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика