UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  0 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  3 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  14 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  20 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"

Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" – "Чиғатой" (8:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Жамоамиз аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Навбатдаги босқич вазифаси 1-ўрин билан ҳал этилди. Бу албатта ёқимли. Ушбу натижага эришишимизда ҳиссасини қўшган клубнинг ҳар бир аъзосига миннатдорчилик билдираман.

Ўйиндан олдин йигитларга айтгандим, бугун яхши ва чиройли футбол кўрсатишимиз керак деб. Вазиятлардан унумли фойдаланиш ва қўлимиздан келганича голлар уриш лозимлиги ҳақида айтдим. Бугун рақиб дарвозасига 8 та тўп киритдик ва жамоамиз кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқди.

- Эртага U-23 терма жамоамиз Осиё Кубоги ярим финал учрашувида майдонга чиқади. Бу ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Омад, ғалаба ва муваффақиятли ўйин тилаймиз. "Олимпик" лойиҳаси ташкил этилганидан то вазифа бажарилгунича бир қадам қолди. Эртага мана шу вазифани уддалаб, бу лойиҳада меҳнат қилган барчанинг юзи ёруғ бўлишини тилаб қоламан. Бутун Ўзбекистон аҳли биргаликда мухлислик қиламиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика