UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди” Янгиликлар

Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”

Ўзбекистон кубоги, “Е” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “ФарДУ” (3:1) учрашувидан кейиги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лебедев қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

– Менимча, бугунги учрашув барча мухлисларга манзур бўлди. Ўйин яхши кечди. Беллашувнинг 1-бўлимида бизда имкониятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олмадик. Ўйин чиройли тарзда кечди. Бизга бироз омад етишмади. “Навбаҳор”ни бугунги ғалаба билан табриклайман ва жамоага кейинги баҳсларда омад ёр бўлишини тилайман. 

-  Иккинчи бўлимда “Навбаҳор” таркибида юз берган ўзгаришлар “ФарДУ”нинг ўйинига қанчалик таъсир ўтказди? Боиси, жамоангиз 1-бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Аммо 2-бўлимда ташаббус тўлиғича мезбонлар тарафига ўтди . . .  

– Албатта, мезбонлар таркибида бирданига 3 нафар асосий таркиб футболчиларининг захирадан майдонга тушишлари уларнинг ўйинида катта роль ўйнади. 

Ушбу ўзгаришлар майдон эгаларининг ўйинида бурилиш ясади, шунингдек, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ҳам дарвозамиздан тўплар ўтказиб юбордик. Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика